+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Авг 2018
    Хайрли ишлар кўлами кенгаймоқда
    Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами олдидан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ касаба уюшма аъзолари учун дам…
  • 24 Авг 2018
    ЯНГИ УЙЛАР МУБОРАК!
    Истиқлол байрами арафасида вилоятимизда 293 нафар уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган хотин-қизга янги уйлар топширилди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - мустақиллик байрами арафасида Андижон…
  • 24 Авг 2018
    "СОFЛОМ ВА МУСТАҲКАМ ОИЛА - ЖАМИЯТ БОЙЛИГИ ВА КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ"
    Андижон тумани Гузар маҳалла фуқаролар йиFинида ана шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши, партиянинг "Аёллар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


18 Июнь 2018

ФАРЗАНДИНГИЗДАН МЕҲРИНГИЗНИ АЯМАНГ!

ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ

Болага нима дейиш мумкин-у, нима деб бўлмайди!

Фарзандларимизнинг баркамол, етук шахс бўлиб шаклланиши, ўз мақсадлари сари интилувчан, мустақил ва иродали бўлиб улғайишида ота-она тарбияси муҳим роль ўйнайди. Агар кузатсангиз, ота-онанинг маслаҳатлари боланинг ҳаётда қўядиган ҳар бир қадамида ўз аксини топади. Баъзан фарзандимизнинг журъатсиз, омадсизлигидан хафа бўламиз. Билайликки, бунда бизнинг ҳам айбимиз бор.

Ота-она томонидан айтиладиган баъзи сўз ва иборалар болани шахсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатади, болада ўзига бўлган ишончни синдиради, ҳаётда мустақил, етук шахс бўлиб       улғайишига тўсқинлик қилади. Олим ва психологлар олиб борган тадқиқотларга кўра, қуйидаги сўз ва иборалар ана шу тоифага киритилган:

- Кучли одамлар йиғламайди;

- фақат ўзинг ҳақингда ўйла, ҳеч кимни аяма;

- сенинг бу қилиғинг сени даданг (онанг) га ўхшатади;

- жинни;

- сен бўлмасанг яхши эди;

- даданг(онанг) га ўхшаган омадсиз бўлиб ўсасан;

- қулоқ солмасанг касал бўласан;

- сенга шунча куч кетказдик, сен эса...

- сенинг ишинг бўлмасин;

- ҳеч кимга ишонма, ҳамма алдоқчи;

- бундай қилсанг, ҳеч ким сен билан дўст бўлмайди;

- доим шуни ҳаммадан ёмон бажарасан;

- аёллар эркакларга қараганда саводсиз бўлади;

- сен ёмонсан;

- яхшиликка ишонма, дунё у қадар гўзал эмас аслида.

Ушбу насиҳатларни асосан кучсиз, ҳаётда ўз ўрнини топа олмаган ота-она боласига сингдиради.

Болангизни бахтли ва ўзига ишонган бўлиб вояга етишини истасангиз, қуйидаги сўзларни ундан аяманг:

- Сенда яхши фазилатлар жуда кўп;

- йиғлайвер, енгил тортасан;

- қанча берсанг, шунча оласан;

- даданг(ойинг)қандай ажойиб инсон;

- сен бизнинг бахтимизсан;

- ҳар бир инсон ўз йўлини ўзи танлайди;

-сен соғломсан;

-биз сени яхши кўрамиз,тушунамиз;

-сенинг фикринг биз учун қизиқ;

- сен одамларга қандай муносабатда бўлсанг, улар ҳам сенга шундай муносабат билдиради;

- ҳамма хато қилади, яна бир уриниб кўр;

- тозаликка риоя қилсанг, соғлом бўласан;

- ҳаммаси ўз қўлимизда;

- ўзингни севишни бил, шунда сени сева олишади;

- сен кўп нарсага қодирсан;

- сенсиз нима қилар эдик;

- сендан хурсандмиз;

Айб, уят ва қўрқув ҳислари ҳеч қачон инсонни бахтли қила олмайди. Болани ерга уриб, унинг иши танқид қилинаверса, бола улғайиб ўзига ишонмайдиган ва масъулиятсиз бўлиб қолади. Болага қўл кўтариш, уни камситиш кучсиз инсонни ўстиради. Айрим вазиятларда болага танқид ёки маслаҳат ўрнига оддийгина меҳр ёрдам беради. Фарзандингиздан меҳрингизни аяманг, у ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

Неъматхон ЙЎЛДОШЕВА,

 Хўжаобод тумани "Аёллар маслаҳат маркази" психологи.