+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Авг 2018
    Хайрли ишлар кўлами кенгаймоқда
    Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами олдидан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ касаба уюшма аъзолари учун дам…
  • 24 Авг 2018
    ЯНГИ УЙЛАР МУБОРАК!
    Истиқлол байрами арафасида вилоятимизда 293 нафар уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган хотин-қизга янги уйлар топширилди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - мустақиллик байрами арафасида Андижон…
  • 24 Авг 2018
    "СОFЛОМ ВА МУСТАҲКАМ ОИЛА - ЖАМИЯТ БОЙЛИГИ ВА КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ"
    Андижон тумани Гузар маҳалла фуқаролар йиFинида ана шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши, партиянинг "Аёллар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


18 Июнь 2018

ҚУЁШ КАМДАН-КАМ НУР СОЧАДИГАН ШАҲАР ВА ЎЛКАЛАР

Инсон ҳар қандай шароитга кўникади. Қор, совуқ, жазирамага, йиртқич ҳайвонлару заҳарли ҳашоратлар орасида яшашга ҳам. Айрим Африка қабилалари деярли вулқон оғзида яшайди. Иссиқ, чанг-тўзонни назар писанд қилмайди. Бундан кўринадики, аёзли Сибирда яшайдиган инсон шароит тақазо этса, Саҳрои кабирда ҳам яшаши мумкин.

Ҳаётда инсоннинг тўлақонли яшаши, саломатлиги учун энг муҳим нарса бу - қуёш нурлари ҳисобланади. Қуёш нурининг етишмаслиги кишида тушкунлик, асаб бузилиши, руҳий зўриқиш сингари қатор кўнгилсизликларни келтириб чиқаради.

Шундай бўлса-да, Ер юзида Қуёш камдан-кам нур сочса ҳам, одамлар яшаб келаётган шаҳар ва ўлкалар борки, у ерларда яшаётган инсонларга тасанно дегинг келади. Демак, қуйида сайёрамизнинг энг қоронғи жойлари, қуёш камдан-кам кўринадиган шаҳар ва ўлкалари ҳақида қисқагина маълумот бериб ўтамиз.

Мурманск, Россия. Йил давомида қуёш 1715 соат нур сочади. Мурманск қутб доираси ортида жойлашган дунёдаги энг йирик шаҳар ҳисобланади. Лекин бу ерда об-ҳаво у даражада қўрқинчли эмас. Қишда ҳаво ҳарорати совуқ, ёзда эса 10 даражагача илийди. Йилнинг бир неча ойларига чўзилувчи тунлар  руҳан тайёргарлик кўрмаган киши учун ҳақиқий муаммо бўлиши аниқ. Бу даврда қуёш умуман кўринмайди, кундуз куни ҳам атроф қоронғи бўлади.

Кируна, Швеция. Йил давомида қуёш 1680 соат нур сочади. Шаҳарнинг номи "оққуш" деб таржима қилинади - унинг сурати маҳаллий гербда тасвирланган. Кируна қутб доирасидан 150 километр шимолда жойлашган. Қуёш фақат 30 майдан 15 июлгача бўлган қисқа давр ичида кўринади, қолган вақт давомида эса шаҳар аҳолиси қоронғиликда яшайди.

Южно-Курильск, Россия. Йил давомида қуёш 1662 соат нур сочади. Маҳаллий аҳоли балиқчилик, яъни балиқ овлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Ўтган асрнинг 90-йиллари охирида бу жой аҳолиси ўзгаришларни кутиб яшашган. Чунки ўша пайтда Курил оролларини Японияга бериш борасида гап-сўзлар кўпайган эди. Лекин ороллар Россия таркибида қолди.

Жуно, АҚШ. Йил давомида қуёш 1540 соат нур сочади. Жуно АҚШдаги ҳудуди жиҳатдан энг катта, 99 фоизи фақат қалин ўрмонлардан иборат Аляска штатининг пойтахти ҳисобланади. Шаҳар ҳудуди 9  квадрат километрни ташкил этади, 40 минг нафарга яқин аҳоли яшайди. Шаҳар атрофининг қалин ўрмон билан қопланганлиги, шаҳар қуёш нурини деярли кўрмаслиги кишини тушкунликка солади.

Кёльн, Германия. Йил давомида қуёш 1504 соат нур сочади. Кёльннинг иккинчи норасмий номи    Рейндаги Метрополия бўлиб, шаҳар мамлакатдаги йирик ва қадимий маданий марказлардан бири ҳисобланади. Лекин бу ерда қуёш нурлари ҳар доим ҳам кўринмайди.

Бирмингем, Буюк Британия. Йил давомида қуёш 1364 соат нур сочади. Англиядаги йириклиги жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи бу шаҳарда икки миллион киши истиқомат қилади. Маҳаллий иқлим - юмшоқ ва нам, фасллар кескин ўзгармайди. Бу ерда қуёшли кунлар кам бўлиши аҳолининг турмуш тарзига у қадар салбий таъсир кўрсатмайди.

Принс-Руперт, Британия Колумбияси. Йил давомида қуёш 1230 соат нур сочади. Тинч океанининг бутун шимолий қисми ёмғирли ва тунд ҳавоси, доимий туманлари билан ном қозонган. Принс-Руперт порт шаҳри худди фантастик романлардаги шаҳарни эслатади, одамлар нима учун бу ерда яшашларини тушуниш қийин.

Никольское, Россия. Йил давомида қуёш 992 соат нур сочади. Никольское бутун бошли Алеут туманидаги ягона аҳоли маскани ҳисобланади. Фақат шу ерда алеутлар яшайди. Бу ердаги шароитда улардан бошқа ҳеч ким яшай олмаслиги мумкин.. Бу ҳудудда қуёшли кун - камёб ва ғаройиб ҳодиса саналади.

Торсхавн, Дания. Йил давомида қуёш 884 соат нур сочади. Фарер оролларининг пойтахти Стреймой оролининг шарқий соҳилида жойлашган. Торсхавн расман дунёдаги энг булутли аҳоли маскани ҳисобланади. Лекин шаҳар аҳолиси ҳаётидан нолимайди.

Ян-Майен, Норвегия. Йил давомида қуёш атиги 883 соат нур сочади. Сайёрамизнинг энг қоронғи шаҳри айнан Норвегиянинг мазкур шаҳри ҳисобланади. Аниқроқ айтганда, бу масканни шаҳар деб атаб ҳам бўлмайди, бу ерда яшовчиларни бир нечта йирик тадқиқот станцияларининг ходимлари ташкил этади.

 

Ҳусанбой РАЗЗОҚОВ тайёрлади.