Версия для печати
22 Нояб 2017

"ҚИЗЛАРЖОН" КЛУБИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(48-сон)

Қарор ва ижро

ўз сафига 7 дан 35 ёшгача бўлган қизларни бирлаштиради

Андижон педагогика коллежида таълим муассасаларида "Қизларжон" клублари фаолиятини самарали ташкил этиш, мазкур йўналишдаги илғор иш тажрибаларини оммалаштириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда таълим муассасалари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари раислари, амалиётчи психологлари, фаол ва иқтидорли ўқувчи қизлар иштирок этди.

Семинарда мамлакатимизда ёшлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, яратиб берилаётган кенг имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли ёшларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги таъкидланди

- Бугунги кунда ёшлар, айниқса, қиз бола тарбияси, уларнинг замонавий билим ва ҳунарларни эгаллаши, юксак маънавиятли, одоб-ахлоқли инсон бўлиб вояга етказиши муҳим масалалардан ҳисобланади, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. - Айнан "Қизларжон" клуби фаолияти қизларимизни одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларни оилага тайёрлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, кийиниш ва муомала маданиятини, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини юксалтириш, онги ва қалбини турли ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

Айни кунда вилоятдаги барча таълим муассасасларида "Қизларжон" клублари ташкил этилиб, самарали фаолият юритмоқда. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан клублар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомилаштириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

"Қизларжон" клуби фаолияти  орқали фаол ва иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг халқимизнинг одоб-ахлоқ меъёрлари, миллий қадриятларимиз ҳамда истиқлол ғояларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" таъсирига тушиб қолишларининг олдини олинмоқда.

Клублар машғулотларида талаба ва ўқувчи қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, пазандалик, бичиш-тикиш сингари рўзғор юмушларини, шунингдек, гигиена ва соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш оилавий ҳаётга тайёргарлик борасидаги билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштириб олишлари учун зарур  шароитлар яратилган.

Айниқса, клуб етакчилари томонидан "Тенгдош-тенгдошга" шиори остида олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада ҳар бир қиз илғор ўқувчилар сафида юришга, ўқишда, жамоат ишларида фаол бўлишга интилмоқда.

- "Қизларжон" клуби фаолияти доирасида ўтказиладиган машғулот ва тадбирларга коллежимизнинг барча қизлари жалб этилган, - дейди Андижон педагогика коллежи ўқувчиси Дилноза Мухторжонова. - Ўтказилаётган тўгарак машғулотлари бизни мустақил ҳаётга тайёрланиш борасидаги билимларимизни янада бойитмоқда.

 

 

Зулхумор АКБАРОВА.

Прочитано 6537 раз Последнее изменение 08 Янв 2018
Super User

Последнее от Super User