Версия для печати
27 Июнь 2018

Ҳаракатлар стратегияси: мамлакатимиз тараққиётини юқори босқичга олиб чиқади

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ҳуқуқшунос минбари

"2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси"да бешта устувор йўналишда амалга ошириладиган ишлар белгиланган. Жумладан,

Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қи-лишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат    бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш;

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;

Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга  йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш;

Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқ-ни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш;

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекис-тоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.

Стратегияда, айниқса қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий билимларини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Айни кунда нотариал идоралар ходимлари ҳам Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишларни ҳаётга татбиқ этиш борасида зарур ишларни олиб бормоқда. 

 

Дилдора ҚОДИРОВА,

Андижон шаҳридаги 3-нотариал идора нотариуси.

 

Прочитано 1767 раз Последнее изменение 27 Авг 2018
Super User

Последнее от Super User