Версия для печати
29 Сен 2018

Қарор ижроси таъминланмоқда

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

«101» огоҳлантиради

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор билан тасдиқланган Дастурга асосан ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бино ва иншоотларини капитал таьмирлаш юзасидан Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Техника хизматининг 3-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бино-иншоотларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши учун 378 миллион сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, қисмда хизмат қиладиган шахсий таркиб учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Шунингдек, юқорида келтирилган қарорга асосан Андижон шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими 23-касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми ҳам ушбу дастурга киритилган ва 378 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги 604-сонли қарорига асосан, Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибга қулай шарт-шароитлар яратиш ва кийим бош билан таъминлаш мақсадида, янги замонавий туркумдаги «ISUZU» русумли 4 тонна сув ҳажмига эга бўлган ёнғин ўчириш автоцистернаси Андижон вилояти учун ажратилди. 1 дона «Нексия» русумли ва 1 дона «Матиз» русумли автомобиллар ҳам хизматда фойдаланиш учун ажратилиб, шаҳар ва туман ЁХБ бошлиқларига фойдаланиш учун топширилди.

Бошқарманинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган шахсий таркиб учун жорий йилнинг сентябрь ойида 475 дона кийим-кечаклар (комуфуляж) ва 386 дона ёнғин ўчирувчиларнинг хавфсизлик камари (пожарная пояс) олиб келинди ҳамда тақсимот асосида барча шаҳар ва туманларда хизмат қилиб келаётган ходимларга тарқатилди.

Муҳитдин ЖАЛОЛДИНОВ,

 

Андижон вилояти ИИБ ЁХБ катта муҳандиси. 

Прочитано 1551 раз
Super User

Последнее от Super User