Версия для печати
22 Окт 2020

ҚУРИЛИШЛАРДА ЁНFИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙЛИК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Янги қурилаётган уй-жойлар ва иқтисодиёт объектларининг узоқ йиллар хизмат қилиши  учун уларнинг мустаҳкамлигига, ёнғин хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Қурилиш объектлари учун ишлаб чиқарилган лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши турли фавқулодда ҳолатлар ва ёнғинлар содир бўлишининг олди олинишини таъминлайди.

Жумладан, қурилиш ишлари давомида ишчи-хизматчилар махсус кийимбошлар билан таъминланиши, қурувчилар ёнғин хавфсизлиги бўйича суҳбатдан ўтказилиши, қурилиш майдончалари 2 метр баландликдаги девор билан тўлиқ ўралиши ва ҳудуди ёритилиши, газ ва электр пайвандлаш ишларида носоз аппаратлардан фойдаланишга йўл қўймаслик, мутахассисликка эга бўлмаган шахсларга пайвандлаш ишларини топширмаслик ҳамда бундай жойларни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш, пайвандлаш ишларини олиб бораётган пайвандчилар электрод қолдиқларини йиғишлари учун металл қутилар билан таъминланиши шарт.

Ишчи-хизматчиларга овқат пишириш учун очиқ оловдан фойдаланишга йўл қўймаслик (ўчоқ), овқат пишириш жойини ёнмайдиган материаллардан қилинган тўсиқлар билан ўраш, вақтинча электр симларидан фойдаланишга йўл қўймаслик ҳамда электр розеткаларини ёғоч материалларга ўрнатмаслик зарур.

Қурилиш объектларида  хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишига ҳар бир қурувчи масъулдир. Қолаверса, барпо этилаётган янги уйда яшовчи, қад ростлаётган бошқа объектларда ишловчи инсонлар ҳаёти ва соғлигини таъминлаш энг биринчи галдаги вазифадир.

Бобиржон ЎРИНБОЕВ,

Марҳамат тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари,

 

капитан.

Прочитано 741 раз
Super User

Последнее от Super User