Версия для печати
27 Нояб 2020

"Темир йўлларда хавфсиз кун"

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Огоҳлик!

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига фуқаро Умар Салиховдан (исми-шарифи ўзгартирилган) ариза келиб тушган бўлиб, унга кўра, ўтган йили Самарқанд вилоятида яшовчи Достон Бўтаев уни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга ишга киритиб қўйишни айтиб, 1 минг 700 АҚШ доллари миқдоридаги маблағини олган. Бироқ, ҳозирги кунга қадар ишга жойлаштириб қўймасдан алдаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д. Бўтаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Албатта, фирибгарлик сингари жирканч жиноятнинг олдини олиш, бу иллатни таг-томири билан йўқотиш, биринчи галда барчамиздан ҳушёрликни, теварак-атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ қарамасликни талаб этади.

Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни      таъминлаш бош бошқармаси "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан ҳамкорликда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад: жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, темир йўлнинг икки томонида ўрнатилган бетон девор, темир панжара, тиканли тўсиқларнинг яроқлиги, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан яратилган пиёдалар ўтиш жойлари  ноқонуний қурилма, савдо шохобчалари, шунингдек, аҳоли томонидан темир йўл атрофига ташлаб кетилган маиший чиқиндихоналарни бартараф этишдир.

Ж. ҲАМДАМОВ,

вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ТБ суриштирувчиси, майор.

А. БОҚИЖОНОВ,

вилоят ИИБ Транспортда ХТБТБ ТБ катта терговчиси, капитан.

 

 

Прочитано 1202 раз
Super User

Последнее от Super User