Версия для печати
27 Нояб 2020

ЁНFИНЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ - ХАВФСИЗЛИК КАФОЛАТИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

   "101" огоҳлантиради!

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган "Uz-Koram Co", "Uz-Tong Hong Co", "Uz-Dong Yang Co", "Uz-Dong Von Co" қўшма корхоналари БЁХТТЭБ профилактика ва ёнғин назорати бўйича инспектор ва мутахассис ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур қўшма корхоналар ва Андижон шаҳридаги Қоратут маҳалласи ўрамидаги кўп қаватли аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини    таъминлашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилди.

Қўшма корхоналарнинг цех, бўлим, участка ва омборларида ишчи-хизматчилар билан тилсиз ёвга қарши кураш, ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ва олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тадбирларда  ишчи-хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича кенг тушунча ва маълумотлар берилди. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш гуруҳлари ва ишчи-хизматчилар иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан маскан раҳбарларига ахборот хатлари,  цех, участка раҳбарларига тақдимномалар киритилди.

Ёнғинлар профилактикаси тадбирларида ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган бино-иншоотлардаги  ёнғинга сабаб бўлувчи ҳолатларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар белгиланди. Носоз электр ускуна ва агрегатлардан фойдаланмаслик бўйича кўрсатмалар берилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этувчи эслатма ва плакатлар тарқатилди.

Ёнғинлар профилактикаси - юз бериши мумкин бўлган офатдан огоҳлантириш, мол-мулкимиз, қолаверса, ҳаётимиз хавфсизлигининг кафолатидир. Шу боис ҳам, профилактик тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган зарур барча ишлар олиб борилмоқда.

Энг муҳими, бу борада бепарволик ва лоқайдлик йўл қўймаслик керак. Шундагина биз келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олишимиз, ўзимиз ва яқинларимиз хавфсизлигини таъминлашимиз, мол-мулкимизни асраб қолишимиз мумкин.

 

Гулноза ИСМОИЛОВА,

Муҳаррамхон МЎЙДИНОВА,

қўшма корхоналарнинг БЁХТТЭБ профилактика ва ёнғин назорати бўйича ходималари.

Прочитано 1256 раз
Super User

Последнее от Super User