Версия для печати
30 Сен 2022

Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказайлик

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

ФВБ ОГОҳЛАНТИРАДИ!

 

Маълумки, кунлар совиши билан аҳолининг газ ва электр иситиш мосламаларига бўлган талаби ортади. Бу эса ўз    навбатида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни талаб этади.  Ана шундан келиб чиқиб, Марҳамат тумани ФВБ ходимлари газ, электр таъминоти корхоналари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, кўп қаватли турар-жойлар,  аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқароларга содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши, маиший газ баллонидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва бошқа турли фавқулодда вазиятлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказмоқдалар.

Ана шу тадбирлар доирасида объектлардаги бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг шайлиги кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, ходимларимиз тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ўрганишлар ташкил этмоқда, зарур тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

Объектларда, аҳоли хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш юзасидан зарур тавсиялар берилмоқда.

Мақсадимиз, турли фавқулодда ҳодисалар, ёнғинлар келиб чиқишига йўл қўймаслик. Бу ишга ҳар биримиз эътибор билан қарасак, куз-қиш мавсумини албатта, беталафот ўтказамиз.

Беҳрузбек АБДУҲАМИДОВ,

Марҳамат тумани ФВБ инспектори, катта лейтенант.

Прочитано 333 раз
Super User

Последнее от Super User