Версия для печати
31 Окт 2019

ЎЗ УЙИНГНИ ЎЗИНГ АСРА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

"101" огоҳлантиради

Кундалик ҳаётимизни табиий газ ва электр энергиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Лекин, орамизда шундай лоқайд инсонлар ҳам борки, бу неъматларнинг қадрига етмайдилар, газ ва электрдан фойдаланиш қонун-қоидаларига риоя қилмайдилар. Натижада, аҳоли турар жойларида ёнғинлар сони ортиб, инсонларнинг куйиб тан жароҳати олишига, катта миқдорда моддий талофатлар кўрилишига олиб келмоқда.

Олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ҳамда профилактик тадбирларга қарамасдан вилоятимиз ҳудудида жорий йилнинг ўтган даврида жами 586 та ёнғин ҳодисаси содир бўлган. Ёнғинлар  келиб чиқишининг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик мақсадида аҳоли турар жойлари, таълим масканлари меҳнат жамоаларида ҳушёрликни ошириб, лоқайдликка йўл қўймаслигимиз даркор.

Куз-қиш мавсумида иситиш печлари ҳамда мўриконларни мавсумга шай ҳолатга келтириш, носоз бўлган электр тармоқларини таъмирлаш, газ ускуналарини иш ҳолатга келтиришимиз зарур.

Халқимизнинг "ўзингни, ўз уйингни ўзинг асра", деган нақлига амал қилган ҳолда, ҳушёрликни ошириб иш олиб борсак, содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга муваффақ бўламиз.

 

Эргашали АҲМЕДОВ,

Вилоят ФВБ ЁХБ

"Андижон Биокимё заводи" АЖ

ЁМҚ ЁХБ инспектори, сержант.

 

 

Прочитано 1619 раз Последнее изменение 16 Дек 2019
Super User

Последнее от Super User