+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Июнь 2025

ЁШ ЖУРНАЛИСТЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги    “Ёш журналистлар маҳорат мактаби”нинг навбатдаги курсини муваффақиятли якунлаган ёшларга махсус сертификатлар топширилди.

Андижон шаҳридаги “Маърифат   уйи”да бўлиб ўтган маросимда уюшманинг вилоят бўлими раҳбари Махпурахон Ортиқова, “Андижоннома” газетаси муҳаррир ўринбосари Гулжаҳон Жабборова, фахрий журналист Воситхон Аҳматхонов, “Андижон” телерадиокомпанияси мухбири Муҳаббат Иминова, тўгарак раҳбари Абдували Қурбонов ҳамда битирувчи ёшлар иштирок этишди.

- Журналистика касбига қизиқувчи ёшларимизнинг билим олишга, касб сир-асрорларини пухта ўзлаштиришга интилиши қувонарлидир, - дейди М. Ортикова. — Ижодкор ёшлар Маҳорат мактаби олти ой мобайнида зарур назарий ва амалий билимларни олишди. Энг муҳими, бугун уларнинг кўпчилиги ўз келажагини журналистика соҳаси билан боғлаётганлари эътиборга молик.

Маълумотларга кўра, Маҳорат мактабида таҳсил олган 20 дан зиёд ёшлар жорий йил январь ойида ўтказилган кастинг орқали саралаб олинган. Улар мобиль журналистика, видеохабар тайёрлаш, репортаж ва лавҳа ёзиш каби амалий машғулотларда фаол иштирок этишган.

Тингловчилар орасида бу йил умумтаълим мактабларини битираётган, келгусида журналистика соҳасини эгалламоқчи бўлган ёшлар ҳам талайгина. Тадбирда улар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

- Устозлардан олган сабоқларим   орқали мен журналистиканинг нақадар масъулиятли ва қизиқарли касб эканлигини чуқур англаб етдим, - дейди маҳорат мактаби тингловчиси, Булоқбоши туманидаги 3- умумтаълим мактаби битирувчиси Ҳуснидахон Зокирова. – Ушбу касб эгаси бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Шу боис Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетига ҳужжат топшириш ниятидаман.

Яна бир тингловчи, наманганлик Гулшода Каримжонова орзуси йўлида интилишларини шундай изоҳлади:

- Андижонга Наманган вилоятидан қатнаб ўзим ёқтирган касб сирларини ўрганишга ҳаракат қилдим.   - Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида таълим олишни мақсад қилганман. Ҳужжатларни топшириб, ўқишга киришда “Журналистик маҳорат мактаби”да олган билимларим менга, албатта асқатади.

Таъкидлаш жоизки, “Ёш журналистлар маҳорат мактаби” фаолияти ижодга қизиқувчи ёшларнинг билим ва малакаларини бойитишга, энг асосийси, ижодга камарбаста ёшларнинг иқтидор ва қизиқишларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва юзага чиқаришга яқиндан ёрдам бермоқда.

Устозлар маҳорат мактаби битирувчиларини муборакбод этиб, уларга келгуси иш ва ижодларида оқ йўл тилашди.

Сардорбек ҚОСИМОВ,

Булоқбоши тумани.