Версия для печати
10 Апр 2020

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИГА КУНИГА 700 ДАН ОРТИҚ ЧАҚИРУВ БЎЛМОҚДА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Касбининг фидойилари

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали Тез тиббий ёрдам бўлимига (103 хизмати) шу кунларда Андижон шаҳрининг ўзидан 700 тагача, бошқа ҳудудларни ҳисобга олганда 4 мингга яқин чақирув келиб тушмоқда.

Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари, айниқса, тез тиббий ёрдам хизмати шифокорлари меҳнатини алоҳида эътироф этиш ўринлидир.

-      Бўлимда колл-марказ ташкил этилган бўлиб, 10 нафар диспетчер доимий равишда қўнғироқларни қабул қилмоқда, - дейди катта врач Зулҳумор Усупова. - Биз тезкор тиббий ёрдамга муҳтожларнинг хонадонларига бориб, биринчи муолажани кўрсатамиз. Коронавирус билан боғлиқ холатлар бундан мустасно. Белгилапнган тартибга кўра, инфекция юқтириб олганлик гумони билан қўнғироқ қилган фуқаролар яшаш ҳудудидаги поликлиникага мурожаат қилишлари лозим.  

Олти юздан ортиқ ходимдан бир суткада 150 нафари        навбатчилик қилмоқда. Навбатчиликни ўтаётган шифокор ва ходимлар учун уч маҳал иссиқ овқат тайёрлаб берилмоқда. Бунинг учун зарур озиқ-овқат заҳираси  яратилган.

Бўлим шифокорлари, ҳамшира ва ҳайдовчилар карантин ҳамда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган талабларига тўла риоя этган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, врач-психиатрдан иборат иккита алоҳида бригада ҳам доимий иш юритмоқда, 36 та тез тиббий ёрдам машинаси куну тун ишламоқда.

Шифокорлари комбинезон, кўзойнак, қўлқоп ва ҳимоя ниқоблари билан таъминлаган. Бўлим хоналари ва ҳудуди ҳар икки соатда дезинфекция қилиниши йўлга қўйилган. Чақирувдан келган бригада алоҳида дезинфекция қилинади, махсус воситалар ёрдамида иситмалари ўлчанади. Улар кийиб борган комбинезонлар эса ёқиб юборилмоқда. Чақирувдан    қайтган транспорт воситаси ҳам дезинфекция қилиниб, ювилмоқда, ундан 3 соат мобайнида фойдаланилмайди.

-      Уй шароитида карантинга олинган беморлардан ҳам чақирувлар келиб тушмоқда, - дейди бўлим бошлиғининг ўринбосари Fайратбек Қамбаров. - Афсуски, улар хасталикни яшириб, қон босими ортганини, қорни оғриётганини рўкач қилиб кўрсатмоқдалар. Бригада манзилга етиб бориб, хонадонга кирганидагина асл сабаб ойдинлашмоқда. Бу эса шифокорларимиз ҳаётини хавф остига қўяди. Шу боис, бўлим шифокорлари орасида карантинга олинганлар бор. Шу ўринда фуқароларимизга яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: агар сизда коронавирус инфекциясига гумон туғилганда ўзингиз истиқомат қилаётган поликлиникага мурожаат қилишингиз керак.

Бўлим ходимлари карантин шароитида кучайтирилган тартибда фидойилик билан меҳнат қилмоқда.   

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ   

Прочитано 1294 раз Последнее изменение 18 Май 2020
Super User

Последнее от Super User