Версия для печати
12 Янв 2023

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ушбу мақола Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида тайёрланди.     

 

ВИЛОЯТИМИЗДА 3,5 МИНГ  НАФАРГА ЯҚИН АЁЛГА ҲИМОЯ ОРДЕРИ БЕРИЛДИ

Мамлакатимизда хотин-қизлар, хусусан, қийин турмуш шароитига тушиб қолган, турли тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Белгиланган режа асосида масъуллар, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида хотин-қизлар жиноятчилиги, оилавий ажрим ёки ажрим ёқасидаги, нотинч оилалар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Ўрганишлар, тадбирлар доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, айниқса, оилавий ва бошқа турли     тазйиқларга учраган, одам савдосидан азият чеккан аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни одатий ҳаётга қайтариш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоятдаги алоҳида гуруҳга кирувчи, яъни жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, пробация ҳисобида қайд этилган, оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган, турли салбий иллатлар гирдобига тушиб қолган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойиллиги бор, ажрим ёқасида турган, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликларга учраган хотин-қизлар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ўтган йил давомида ана шу тоифадаги 3 минг 479 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳимоя ордерлари бериш орқали 3 минг 301 та оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит яхшиланди. Жумладан, 1 минг 464 та оиладаги низолар бартараф этилди. Шунингдек, 1 минг 837 та ажрим ёқасидаги оила яраштирилди.

Ҳимоя ордери билан белгиланган чекловларга риоя қилмаслик бўйича 185 та ҳолат аниқланиб, бунга йўл қўйган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Вилоятда турли тазйиқ ва зўравонликларга учраган, умуман, алоҳида кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг ҳимоясини таъминлашга қаратилган юқоридаги каби ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда.

Ибодатхон ЙЎЛДОШЕВА,

Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бошқармаси муҳим ишлар бўйича

инспектори, майор.

Прочитано 776 раз
Super User

Последнее от Super User