Версия для печати
12 Июль 2025

НОҚОНУНИЙ ДИНИЙ САБОҚ БЕРИШ ҚОНУНГА ХИЛОФ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Қилмиш-Қидирмиш

Мамлакатимиз мустақилликка эришган кунлардан бошлаб фуқароларнинг диний ва эътиқод эркинлигини таьминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, жисмоний ва юридик шахсларнинг диний соҳалардаги фаолияти тартибга солинмоқда, фуқароларнинг бурч ва масъулиятлари, шунингдек, диний таьлим бериш махсус сертификат ва малакага эга шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Лекин айрим шахслар томонидан белгиланган ана шу тартиб ва қоидаларга амал қилинмасдан яшаш хонадонларида ёшларга диний сабоқ бериш ҳолатлари кузатилаётганлиги ачинарлидир.

Масалан, Андижон тумани, Иттифоқ МФЙда яшовчи, 1978 йилда туғилган О.Д. исмли шахс диний таьлим беришига рухсатномаси бўлмаса-да, 2025 йил апрель ойида ўз яшаш хонадонида 22 нафар вояга етмаган болага диний таълим бераётганлиги аниқланган. Ушбу фуқаро жиноят ишлари бўйича Андижон тумани суди томонидан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилган бўлса-да, у ўзига тўғри хулоса чиқармасдан жорий йилнинг май ойларида яна яшаш хонадонида 5 нафар вояга етмаган болага диний таьлимдан сабоқ бераётганлиги ИИБ ходимлари томонидан аниқланган

Ҳозирда ушбу фуқарога бир йил давомида иккинчи бор бу каби холатларни содир этганлиги учун жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб   борилмоқда.

Шу ўринда фуқаролардан диний таълим бериш ва диний таълим олишда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

“Қилмиш-қидирмиш”, дейди доно халқимиз. Кимки, бу борада нотўғри қадам ташласа, албатта қонун олдида жавоб     беради.

 

Мирзоҳид ҲАКИМОВ,

Андижон вилояти Транспортда ХТБ тезкор вакили капитан.

Нодирбек ИСМОИЛОВ,

Андижон вилояти Транспортда ХТБ ХПГ инспектори, капитан.

Прочитано 71 раз Последнее изменение 12 Сен 2025
iqbol

Последнее от iqbol