Версия для печати
16 Март 2017

ЁШЛАР ВА МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(12- сон)

Миллий ўзликни англаш инсоннинг қайси халқ вакили эканлигини, улуғ авлод-аждодлари, уларнинг инсоният тараққиётига қўшган ҳиссасини англаши, қолаверса,  ўз ота-боболари, аждодлари шажараси, насл-насабини билишни англатади.

Миллий ўзликни англаш - ўз миллати, халқининг урф-одатлари, анъаналарини билиш ва ундан фахрланиш демакдир. Миллатнинг ўз-ўзини англаши эса ўз эрки ва озодлигига эга бўлган, ўзгаларга қарам бўлмаган миллат сифатида жаҳон ҳамжамияти орасида обрў-эьтиборга эга эканлиги, халқаро муносабатларда ўз манфаатларини ҳимоя қила олиш салоҳияти билан белгиланади.

Ўзлигини англаган халқ ўз ҳаётини ўзи белгилай олади, келгуси авлодлар олдидаги масъулиятни ҳис этади, мамлакати мустақиллиги ва тараққиётини таъминлай олади. Ўзликни англаш жараёни энг аввало, кишиларнинг ўзлигини англашидан бошланади. Яъни, юқорида таъкидланганидек, киши ўз насли, аждодлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлсагина уларга муносиб авлод бўлишга ҳаракат қилади. Оиласининг ҳурматини сақлаш учун ўзини ҳар хил номақбул ишлардан тияди. Оиладаги ҳар бир шахс ана шу жиҳатларга эътибор қаратар экан, жамиятда ҳам маънавий ҳаёт жонланади. Жамиятнинг маънавий тараққиёти даражаси ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари ривожида муҳим аҳамият касб этади.

Оилада шаклланган ўзликни англаш туйғуси мактабда, кейинчалик лицей ва  коллежда, олий ўқув юртида олинган билим ва тушунчалар асосида мустаҳкамланиб боради. Бу кишиларда бурчга масъулият, ватанпарварлик, юртга садоқат сингари қатор инсоний фазилатларнинг тўлақонли шаклланишига имкон беради.

Бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, таълим муассасаларида ёшлар маънавиятини юксалтириш, миллий ўзликни англаш туйғусини  мустаҳкамлаш, миллий истиқлол ғоясини кенг тарғиб этиш борасида кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада айниқса, тарих, миллий истиқлол ғояси, президент асарлари каби фанлар орқали ўқувчиларга кенг билим ва тушунчалар бериб келинмоқда.

Инсон ҳаётдан жуда кўп нарсаларни ўрганади. Хусусан, одоб-аҳлоқ, маънавият, миллий ўзликни англаш баробарида ҳам ҳаёт бизга кўп жиҳатдан сабоқ беради. Ёшларга ҳаётдан ибрат олишни, биз катталар, айниқса, педагоглар бу борада ёш авлодга ибрат намунаси бўлишлари лозим. Келажагимиз эгалари ўзлигина англай оладиган, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол бўлса, юртимиз эртаси янада порлоқ бўлишига асло шубҳа йўқ. 

Матлубахон КАМОЛОВА,

Асака педагогика ва дизайн касб-ҳунар

 

коллежи ўқитувчиси.

Прочитано 4611 раз
Super User

Последнее от Super User