(35-сон) Миннатдорчилик мактуби
Қизим қаттиқ бетоб бўлиб қолгач, уни республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига олиб келдик. Филиал қабулхонаси, сўнг 5- терапия бўлими шифокорларининг сайъи ҳаракати, ўз вақтида кўрсатган ёрдами ва муолажалари туфайли қизимнинг саломатлиги яхшиланиб, қисқа муддатда соғайиб кетди. Бу ерда меҳнат қилаётган шифокорларнинг тажрибали, ўз ишининг етук мутахасиси эканликларига гувоҳ бўлдик.
Мен қизимнинг даволанишида кўмак берган марказий қабулхона мудири Fиёсиддин Бакиров, шифокор Билолдин Ўсаров, 5- терапия бўлими мудири Наргиза Ҳолиқова, даволовчи шифокор Марғуба Жалилова, катта ҳамшира Шоҳида Ўринова, бўлим ҳамшираларига, қолаверса, филиалнинг барча шифокорларига оиламиз номидан миннатдорчилик билдираман.
Эл-юрт саломатлигини сақлаш йўлида меҳнат қилаётган ширинсўз, қўли енгил шифокорларимиз ҳамиша омон бўлсин.
Сайёрахон СИРОЖИДДИНОВА,
Андижон шаҳри.