+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Сен 2025

ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ

Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий йилда вилоятимизнинг барча ҳудудларида катта кўтаринкилик билан нишонланди.

Қўрғонтепа тумани марказидаги “Қўтқар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, Наргиза Норбоева раҳбарлик қилаётган  69- нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган байрам тадбири ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлиб,  болажонларга катта қувонч улашди.

Айни пайтда 30 нафардан ортиқ бола жалб этилиб, ўзбек ва рус тиллари йўналишида фаолият кўрсатаётган мазкур муассасада таълим-тарбия олаётган кичкинтойларнинг шеърларни ёддан, бурро-бурро айтиб беришлари ушбу маскан раҳбарияти, тарбиячиларининг самарали меҳнатлари натижасидир. Қолаверса, юртимизда келажагимиз ворислари бўлган ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор, берилаётган кенг имкониятларнинг  самараси, албатта.

Боғчада ташкил этилган байрам тадбиридан болажонлар бир олам таассуротлар олган бўлса, тадбирда қатнашган ота-оналар эса жигарбандлари ишончли қўлларда эканлигига яна бир бора иқрор бўлдилар.

 

Зулфия ҲАКИМОВА,

Бухоро давлат университети журналистика факультети

1-босқич талабаси.