Тадбиркорлар, лойиҳа институтлари ва ташкилотлари раҳбарлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти Асака туманидаги 152 та ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича қуйидаги талабларга мос келадиган
ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
• хусусий шериклар маблағларининг улуши камида 50 фоиз ва ундан юқори бўлиши;
• хусусий шериклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун харажатлар миқдори маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағларга нисбатан кам бўлиши;
• хусусий шерикларнинг солиқ тўловчи сифатида ишончли бўлиши ва охирги йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади 3 миллиард сўмдан кам бўлмаслиги;
Изоҳ: Қуйидаги талабларга мос келган тадбиркорлик субъектлари, лойиҳалаш ташкилот ва институтлари Асака тумани иқтисодиёт ва молия бўлимига ёки + 998 94 108-49-56, +998 97 834-00-57 рақамли телефонлар орқали мурожаат қилиши мумкин.