Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Андижон давлат университети хорижий тиллар факультети Ахборот ресурс марказида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати факультет бошланғич ташкилоти ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий йўналишларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили дастуридан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Университет ўқитувчи ва талабалари иштирокида ўтган тадбирда хорижий тиллар факультети декани ўринбосари К.Жабборов семинарнинг мақсад ва вазифаси хусусида гапирди.Шундан сўнг мавзу юзасидан маърузалар тингланди. АДУ француз тили кафедраси доценти А. Мамадалиев, инглиз тили грамматикаси кафедраси ўқитувчиси У. Тўхтаматова, "Камолот" ЁИҲ факультет бошланғич ташкилоти раиси А. Абдураҳимов, "Камолот" фаоли Х. Аъзамжонова стратегияда белгиланган вазифалар, уларни ижтимоий ҳаётимизга татбиқ этиш юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Талаба ёшлар Ҳаракатлар стратегияси бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олди.
Ҳар куни эрталаб ишга шу гулзор ёнидан ўтаман. Яқиндагина гулзор ўз кўрки, анвойи ҳидлари билан кўзларни қувонтирувчи турли чечаклар - оқ, пушти, қизил атиргуллари билан яшнаб турарди.
Кеча ишга кетаётиб гулзор ёнида бир зумгина тўхтадим. Бир туп атиргулнинг тепа шохида очилай-очилай деб турган ним пушти ғунча диққатимни тортди. Бу гулзордаги сўнгги ғунча бўлса ҳам ажаб эмас, чунки бошқа атиргул буталарида гул ёки ғунча кўзга ташланмади. Шунинг учунми ғунча кўзимга яна ҳам гўзал ва жозибали кўринди. Унинг оч, пушти гулбаргларида тонгги шудринг томчилари қуёшнинг эрталабки илк нурларида худди ёқут зарраларидек товланарди. Оддий бир ғунчада жамланган бу ажиб гўзаллик мени мафтун қилди. Қалбим ана шу гўзаллик ижодкори, мўъжизакор табиатга, она заминимизга таҳсинлар ўқиди. Кўнглим ёришиб, кайфиятим кўтарилди. Гулзордан узоқлашарканман, ғунчага қараб-қараб қўярдим. Бу ғунчани кўнглимда "ўзимники" қилиб олгандим.
Йўлак четидаги ўриндиқлардан бирига ўтирдим. Ёнимдан йўловчилар у ёқ-бу ёққа ўтиб туришибди. Ҳар бирининг ўз ташвиши, ўз юмуши бор. Ҳамма қаергадир шошади. Одамларни кузатар эканман, сал нарида чинор остида турган бир йигит диққатимни тортди.
Йигитнинг қўлида бир дона ғунча, ўша "менинг ғунчам" бор эди. Йигит кўзимга негадир безовта, бетоқат бўлиб кўринди. Кимнидир кутаётган бўлса керак, қўлидаги соатига тез-тез қараб қўярди. Мен ҳам йигитни кузата бошладим. Йигит бирдан рўпарага қараб юра бошлади. Ўша томонга қарадим. Узун сочларини иккита қилиб ўрган, эгнидаги атлас кўйлаги ўзига ярашиб турган қиз бошини хиёл эгиб келарди. Унинг бу кўриниши шу қадар гўзал эдики, агар мен рассом бўлганимда қизни гўзаллик тимсоли сифатида тасвирлаган бўлардим.
Йигит қизга яқинлашди. Унга нимадир деди. Қиз ҳам бошини кўтариб, табассум билан жавоб берди. Йигит ғунчани қизга узатди. Fунча энди қизнинг қўлида ял-ял ёниб турарди. Назаримда икки гул бирлашгандек бўлди. Икки гул, икки гўзал хилқат.
Йигит ва қиз мен томонга юриб кела бошладилар. Улар аста юриб келишаркан, қиз ғунчани ҳидлаб-ҳидлаб қўяр, унинг юзлари ҳам ғунча каби ял-ял ёнарди. Улар ёнимдан ўтишаркан, суҳбатлари қулоғимга чалинди:
- Нодира, ғунчанинг хусни нега ўткинчи биласизми?
- Билмадим... Азиз ака сиз биласизми? - саволга савол билан жавоб берди қиз. Унинг овози ҳам жуда ёқимли ва жозибали эди. Улар аста-секин мендан узоқлашиб бораркан, йигит қизга нималарнидир сўзлаб борарди. Улар кўринмай кетгунларича кузатиб ўтирдим. Бу икки ёшга ҳавас қилиб, йўлимда давом этарканман, энди кўнглим хотиржам эди. Ҳалигина мени қийнаган ачиниш ҳислари энди йўқ, руҳим енгил тортганди. Бир оз муддат олдин узиб олинган ғунчага ачинган эдим. Энди ачинишга ҳожат йўқ. Чунки ғунча энди яна бир кўнгилга ошиқнинг муҳаббати рамзи ила қувонч-завқ бағишлаганди. Fунча бокира қизнинг қўлларида яшнаб тургани кўнглимни тинчлантирди. Ўзимнинг эрталабки хаёлларимдан, ғунчани "ўзимники" қилиб олганимдан кулиб қўйдим. Ҳувиллаб қолган гулзорга яна бир назар ташладим-да, йўлимда давом этдим.
КЎЗОЙНАКНИНГ ЧИРОЙИГА ЭМАС, СИФАТИГА ЭЪТИБОР БЕРИНГ
(26- сон) Саломатлик ва гўзаллик
Қуёшли кунлар бошланиши билан ҳимоя кўзойнакларини тақишга одатланганмиз. Бироқ кўзойнак сотиб олишда кўпинча уларнинг ташқи кўринишига эътибор қаратамиз. мутахассис билан маслаҳатлашиш, сифати масаласига эса у қадар аҳамият бермаймиз.
Энг аввало, кўзойнакни "мода" учун эмас, балки кўзни қуёшнинг ультрабинафша ва инфрақизил нурларидан ҳимоя қилиш мақсадида тақишимиз зарурлигини англаб олишимиз керак. Бу борада нималарга эътибор беришимиз зарурлиги, умуман, кўзойнакнинг аҳамияти хусусида кўз касалликлари шифокори Гулбаҳор Эҳсонова бизга қуйидагиларни гапириб берди:
- Кунлар исиши билан қуёш нурининг таъсири туфайли ўсмирлар орасида аллергик хасталиклар кузатилади. Айниқса, кўзнинг хасталаниши шубҳасиз, ҳар қандай кишини жиддий ташвишга солади. Маълумки, қуёшнинг ин-фрақизил ва ультрабинафша нурлари таъсирида кўзда қизариш, ачишиш ҳолатлари юз беради. Бу жараёнда уларнинг хасталик ҳолати ва даражасидан келиб чиқиб турли ҳимоя кўзойнакларини тавсия қилиш мумкин. Уларни танлаганда ойналари пластикдан эмас, балки шишадан бўлишига алоҳида эътибор бериш зарур. Чунки шиша кўзни қуёш нуридан яхши ҳимоялайди. Шунингдек, кўзойнакларни зарур ҳоллардагина тақиш мақсадга мувофиқдир. Уни мунтазам тақиб юриш кўриш қобилиятининг сусайишига олиб келиши мумкин.
Одатда ҳимоя кўзойнакларининг жигарранг, яшил, кулрангларини тақиш одат тусига кирган. Қора ойнали кўзойнакларда ёруғликдан ҳимоя қилувчи қўшимча фильтрлар бўлади, уларни танлаганда шу жиҳатларга аҳамият бериш керак.
Олимлар томонидан қуёшдан муҳофазаловчи сифатсиз кўзойнакларнинг саломатликка салбий таъсир кўрсатиши аниқланган. Яъни бундай кўзойнакларнинг линзалари остидан нур ўтувчанлиги бир хил эмас, бу эса кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади ва астигматизм хасталигига олиб келади. Арзон нархдаги кўзойнаклар сифатсиз линзалар билан қопланган бўлиб, улар тасвирни иккита қилиб кўрсатади ва шу тариқа бошда оғриқ пайдо бўлиши кузатилади.
Кўзойнакларни танлаётганда кўзларининг оптик тузилишига эътибор қаратилиши лозим. Сабаби линзалар кўз қаршисида туради ва натижада кўзни тўлалигича муҳофаза қилмайди. Бу билан нурларнинг бир қисми ҳеч қандай тўсиққа учрамай, ён томонлардан кўзга етиб боради. Бунда ёруғлик оқимининг қуввати юқори бўлади ва кўзнинг мугуз пардасига салбий таъсир кўрсатади.
Агар қуёшдан сақланиш учун кўзойнак олмоқчи бўлсангиз, аввало кўз шифокори билан маслаҳатлашиб, ундан зарур тавсиялар олинг, агар бунинг имкони бўлмаса, кўзингизга мос келадиган сифатли кўзойнак олишга ҳаракат қилинг.
Умрим ўтмоқда. Бир неча ойдирки, халоватим йўқ. Кунларим изтиробда, армон ўти қалбимни ёндирмоқда. Дардларимни кимга айтишни билмай, кўнглим изтиробларини қоғозга муҳрламоқ учун қўлимга қалам олдим. Зора, кўнглим шу билан таскин топса.
Балки ёзганларимни кимлардир ўқиб, ўзига хулоса чиқарар, мен каби хато йўлни танлаб, йиллар ўтиб, армонда қолмас.
Ҳаётда ҳар бир инсон ўзига аталган чин севгини учратади. Кимдир уни вақтида илғай олади, кимларнингдир эса қалб кўзи сўқир бўлади ва қаршисида ҳақиқий муҳаббати турганини пайқамай ўтиб кетади. Афсуслар бўлсинки, мен иккинчи тоифага мансубман. Бугун ўттиз беш ёш палласида фикримга қуйилаётган мулоҳазалар, ўн беш йиллар олдин миямга келганида, балки бугун ҳам виждон азобида азият чекмаётган бўлармидим...
...У билан талабалик йилларимизда учрашгандик. Маъсума, беозор ва беғубор қиз эди. Соддалиги ҳуснига ҳусн қўшиб, самимияти кўзга яққол ташланарди. Аслида ҳамма қизлар қатори хушрўй, зебо қиз эди у. Лекин бошқалардан буткул фарқланиб турадиган беғубор олами, мусаффо орзулари бор эди. Гўё бу оламда яшамасди. Ўз олами, ўз дунёси ва фақат ўзига хос ҳис-туйғулари бош-қалардан ажралиб турарди. Бир қараганда қалби очиқ-сочиқ, дилидаги тилида, ҳеч қандай сири йўқ қизга ўхшарди. Баъзан унга қараб ғашланардим: "Қиз бола дегани сал сирли бўлса жозибадор бўлмасмикан? Қалби очиқлик яхши, лекин ҳар нарсани тилга чиқариш ақлли одамнинг иши эмаску!?" Гоҳида эса уни қандайдир дард, ички туғён ўртаётганини, изтиробини ҳаммадан сир тутишини сезгандай бўлардим. У шундай хилқат эди. Баъзан севиш-севмаслигимга ҳам шубҳа қилардим. У эса чин кўнгилдан севарди мени. Билмадим, балки менга шундай туюлармиди? Мен билан танишганидан сўнг бирор йигитга қайрилиб қарамади. Севги изҳорларига парво қилмади. Бу оламда бир мен бор эдим унинг учун, фақат мен яшардим ва унинг суянгани мен эдим.
Баъзан унга танбеҳ берганимда жавоб қилмасди. Ерга тикилган кўйи жим бўлиб қоларди.
...Талабалик даври ҳам тугади. Шу билан бирга, менинг унга бўлган муҳаббатим ҳам якун топди. Биз бир вилоятнинг бош-қа-бошқа туманларидан эдик. Мен у билан хайр-хўшни ҳам нася қилиб уйимга кетдим, бир неча йил ўтиб, бошқасига уйландим. Онам келинликка танлаган қиз билан яшаб асло кўнглим тўлмади. Биринчи фаразандимиз туғилгунига қадар хотиним билан орамизда мўрт, нурсиз, кучсиз ҳиссиётлар бор эди. Сўнг у бола тарбияси билан, мен ҳаёт оқимидаги кураш билан бўлиб кетдигу ҳиссиётдан асар ҳам қолмади ҳаётимда.
Улғайганим, ёшим ўтгани сари аёл деганда кўз олдимга у - талабаликда севгисини, қалбини эрмак қилганим беғубор қиз келарди. Қаердадир муҳаббат ҳақида ўқиб қолсам ёки қўшиқ эшитсам, уни эслардим. Тушларимда кўрардим. Соғинардим, қўмсардим, кўргим келарди. Уни севишимни, ҳаётимда ягона ва ҳақиқий муҳаббат унга бўлган туйғуларим эканини англаганимда ёшим ўттизларга бориб қолган, икки фарзанднинг отаси, тақдирнинг аёвсиз зарбалари қаршисида жамиятдаги ўрнидан айрилган, абгор инсон эдим.
Ишларим юришмай, мутахассислигим бўйича ишимда дуруст ишлолмай Россияга кетдим. У ерда бироз муддат ишлаб қайтганимдан сўнг шаҳардаги коллежлардан бирига ишга жойлашдим. Директор дарс жадвалимни аниқлаштириб олишим учун ўқув ишлари бўйича ўринбосарига юборди. Эшикка илинган ёзувда унинг исм-фамилиясини кўриб оёғимдан мадор қочди. Орқамга қайрилиб кетишни ҳам ўйладим. Бир муддат қотиб турдим ўша ерда. Тўсатдан эшик очилиб хонасидан чиқиб келди у. Аввалига қаршисидаги сочлари тўкилган, оқарган, эркак менлигимни ҳаёлига ҳам келтирмади чоғи, кексаларга салом бергандек сўрашиб, ичкарига таклиф қилди. Бошимни кўтариб кўзларига қарагандим...
У бахтиёр эди. Чеҳраси бахтдан ёнар, кўзлари мамнун боқарди. Аввалги содда, ҳаёлпараст қиз ўрнига ўзига ишонган, нигоҳлари ўткир, қатъиятли аёл турарди. Фарзанд кутаётган экан. Ҳомиладорлик ҳуснининг жозибасини бўртирриб кўрсатар, гуноҳкордай мулзам тикилиб турганим ғашини келтираётганини кўз қарашлари орқали сездираётганди...
Эркаклар доимо кечикиб, адашиб юрадилар. Нега? Эркак ақлга таяниб иш кўради, дейишади-ку, наҳотки, ақл инсонга панд берса? Нега мен уни севишимни, тақдиримга битилган ҳақиқий муҳаббат у бўлишини, усиз бахт манзили менга олис бўлишини вақтида англамадим? Ким содда, ғўр экан, менми ёки мени жондан севиб, туйғуларидан масъуд юрган беғубор қизми? Вақт туйғуларнинг сарагини саракка, пучагини пучакка ажратар экан. Охир-оқибат бу муҳаббат икки дунё-йимга етгулик армонга айланди. Юракни куйдирган ҳар туйғу ҳам ишқ бўлавермас экан. Ишқ дегани ўз вақтида, севган инсонни қадрламоқ экан. Афсуски, бу ҳақиқатни англаб етиш менга қимматга тушди...
Аёл ён дафтарчасининг биринчи саҳифасида турадиган бир рақамни ҳаяжон билан санади. Рақамга қараб ичида ўйлади:
- Қайтдимикан, ҳали ҳам мени яҳши кўрармикан? Унинг ҳам мен каби овозимни эшитгиси келармикан? Қўнғироқ қилсам, бирор ресторанга таклиф қилсачи? Йўқ, унинг пули кўп эмас, менимча қаҳвахонага оборади. Борсамми, бормасамми? Яна санчқи билан пичоқни қайси қўлда ушлашни билмай уялтириб қўйсам-чи? Йўғ-э, бу сафар уялтирмасман. Бу сафар салат ҳам буюрмайман. Қанақа ейишни билмай жаҳлини чиқариб қўйишим мумкин? Ҳа, мени кўриб хурсанд бўлармикан, кетаётганда тишимни ювиб мушк анбар суриш ҳам ёдимдан чиқмаслиги керак. Чунки унга мушк анбарнинг ҳиди ёқади. Майли нима бўлса бўлар унга телефон қиламан.
Рақамидан адашмаслик учун синчиклаб терди. Адашишдан қўрқиб яна текширди. Гўшакдан жавоб бўлгунча минг ҳаяжон билан турди. Аёл гўшакдаги овоздан сўнг кўп хижолат билан гап бошлади:
Мен сен ҳақингда куйласам-да, сени янги очилган раъно гулидай оромли, ёқимли қўшиқ билан нафис кўнглингга йўл топа олишдан умидворман.
Кўнглинг уйига йўл топиш ҳам бир бахт-ку, ета олурман холбуки. Сенинг мафтункорлигинг олдида мен шоир ҳам, хофиз ҳам бўлолмаслигимни англайман, аммо эҳтирослар вужудимни жунбушга келтиради. Яна сўз сеҳридан бахраманд бўлиб, оҳанглар уммонига синггаман. Эшитгил гўзалим:
Наргиз боғ, сафсар боғ, о нақадар соз,
Номозшом гулларнинг тун фариштаси.
О, Раъно, о Раъно кўнглимга ҳамроз,
Гулмисан, ё юрак, ё ишқ риштаси?..
Баҳорим, соф ҳаво беғубор оламнинг нашидаси, ажиб ифорли гуллари, ранг-баранглиги, бетакрорлиги билан у кунни ҳам, тунни ҳам гўзаликка буркайди. Мен шундай оқшомда яна сенга бағишлаб қўшиқ куйладим. Бу қўшиқни нурли чеҳрангга қараб, қалбимни забт этган қўшиқдан чиройли гулчамбарлар ясаб тақдим этмоқчиман...
У ёмғирларни ёқтирмасди… Ёмғирлар унга кўз ёшларни эслатарди. Ёмғир тингач, осмонни, табиатни мусаффолик эгаллайди. Гўё йиғидан сўнг инсон қалби енгил тортгандай... Лекин, барибир кўнгилнинг аллақайси бир ерида оз бўлса-да, кемтиклик қолади. Гўё, ёмғирдан сўнг пайдо бўладиган кўлмаклардай…
У болалигида онасидан "Ёмғир нега ёғади?" деб сўраганида, онаси "заминда бирон бир инсоннинг дили оғриса", деб жавоб берганди.
У эса... инсонларни йиғлаганини ёқтирмасди. Балки, шунинг учун ёмғирларни хушламас эди.
Қарангки, ҳар гал кимнидир кўзида ёш кўрса ёки ўзининг ҳам дили қоронғулаша бошласа, табиат ҳам унинг қайғусига шерик бўлгандек, ер юзига оби-ҳаётни ҳадя қиларди.
Бугун ҳам у ўзининг кичкинагина хонасида қалбини йиғлатиб ўтирибди. Қалб осмонидаги қора булутларни кўз дарёсининг тўғонларини ёриб ўтишга кучи етмасди. Чунки, қалб ҳам сезарди… Ахир у … ёмғирларни ёқтирмайди-ку.
Қалбнинг ҳадди сиғмади, қора булутлардаги оппоқ томчиларни ўз кўлмакларига тўлдирди… Лекин… Лекин ташқарида шитир-шитир овозлар эшитила бошлади. Унинг онаси эккан райҳонлар бўйи эшик тирқишидан кириб, хонани тутди. Демак, ёмғир яна ўз ашуласини бошлаган. У эса қалбидаги эндигина ҳайдаб юборган ўша қора булутларни яна бошлаб келди. Сабаб, ернинг қайсидир жойида кимдир йиғлаяпти... Ёмғирнинг ашуласи эса авжига чиққан.
Она алласидек маъюслик унинг юзига ва кўзига кўчди. Ташқарида ёмғир секинлашди. Онаси ёшлигида тебратган беланчакнинг шамоли булутларни кўк бағридан ҳайдаб солди.
Осмон тиниқлашди. Ҳаво сокин тортди. Унинг кўнглига ҳам равшанлик ифорлари таралди.
Ундан бир куни сўрадилар: "Нега ёмғирни ёқтирмайсиз?"
У жавоб берди: "Онам болалигимда: заминнинг қайсидир ерида кимнингдир кўнглига озор етган бўлса, демак осмон йиғлайди дегандилар. Гоҳо онам тунлари йиғлаб чиқардилар. Ажаб, ўшанда булутлар ҳам уларга қўшилиб йиғлардилар...
Мен ёмғирларни ёқтирмайман… Чунки, уларни онамнинг кўз ёшларига ўхшатаман. Онамни кўзи ёшланишини эса сира ҳоҳламайман.
"Она" деган буюк зот йиғласин қачонки, кўз ёш қилиб дунёга келтирган фарзандининг камолини кўриб, севинганидан йиғласин. Мен бу йиғига бутун дунёйимни алишган бўлардим!
Муқаддас Рамазон ойи барча мўмин-мусулмонларга бир ой давомида ўзини наинки емоқ-ичмоқдан, балки бутун вужудидаги ҳар бир аъзоларини - қулоқларини ёмон сўзларни эшитишдан, тилини ғийбатлардан ва фаҳш сўзлардан, кўзларини номаҳрамлардан ва гуноҳга бошловчи ҳолатларни кўришдан тиймоғи лозим бўлади.
Умуман, ҳар қандай яхши бўлмаган ишлардан тийилмоғимиз, оёқ-қўлимиз ва бошқа барча жисмимиз аъзоларини фақат савоб ишларни бажаришга бўйсундиришимиз лозим. Шундагина Рамазон ойи амалларини бекму кўст бажарган бўламиз. Шу бир ой ичида кимки ўзини яхшиликка бахшида этса, йил давомида у кишини эзгу ишлар тарк этмайди.
Ушбу муборак ойнинг ҳар бир куни байрам ҳисобланади. Чунки Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) айтганларидек, рўзадорга иккита хурсандчилик бор - бири ифтор вақтида, яна бири Аллоҳга рўбарў бўлганда.
Эзгу ишлар бешиги бўлган Рамазон ойини ҳақиқий меҳр-оқибат даври десак асло муболаға бўлмайди. Ифторлик баҳона кўпчилик қариндош-уруғлар бир-бирларини бир қатор йўқлаб оладилар. Шу билан бирга, шариатимизда жорий қилинган рўза фитри ҳам борки, меҳр-оқибат ришталарини янада маҳкам боғлайди.
Садақа бандани офат ва балолардан сақлайди. Рўза фитри эса рўза тутишдаги хато ва камчиликларга бериладиган садақадир.
Рамазон ойи давомида барча инсонлар ўзидаги қусурлардан ҳоли бўлишга интилади. Чунки барча шайтонлар бу ойда занжирбанд этилиб, одамни қинғир ишларга жалб этолмайди. Шунинг учун ҳам мусулмонлар ўзгача салоҳиятда бўладилар. Лекин инсон қалбида ёлғиз шайтон қолади ва мусулмонлар рўзанинг шартларини бажаришида хатоликларга йўл қўйиши учун бор кучини сарфлайди. Шуни алоҳида айтиш жоизки, иродаси кучли одам рўзани чиройли адо эта олишга қурби етади. Аммо ожиз банда хатоликлардан ҳоли эмас. Шу жиҳатдан билиб-билмай содир этган айб-нуқсонларимизни ювиш учун ойнинг охирги ҳафталарига бориб (Ҳайит намози ўқилгунга қадар), фитр садақасини бериш лозим бўлади. Бу эса бандачилик билан ўтган нуқсонларга каффорат бўлади. "Мухтасари виқоя"да баён қилинишича, фитр садақаси учун моли нисобга етган озод мусулмон ярим соъ (икки килограмм) буғдой ёки майиз ёхуд уларнинг қийматини садақа қилиши вожиб бўлади (агарчи унинг моли ўсувчи бўлмаса ҳам, яъни бир йил айланмаса ҳам). Ўшанча молга эга бўлган инсонга вожиб садақаларни олиш ҳам ҳаром бўлиб қолади.
Фитр садақаси вожиб бўлган киши ўзи учун ва балоғатга етмаган фарзандлари учун ҳам беради. Фарзандлар балоғатга етгандан сўнг мукаллаф бўлиб қолганлигидан ўзларига вожиб бўлиб қолади. Шунингдек, хотини ҳам жавобгар бўлади. Демак, хотин ва балоғатга етган фарзандлар бой бўлса, рўза фитрини ўзлари тўлайди, фақир бўлса соқит бўлади. Балоғатга етмаган фарзанд бой бўлса (васият билан меросга эга бўлса ёки мустақил мулки бўлса) ўша ўзининг мулкидан олиб берилади. Фитр садақасини бериш Ҳайит куни тонг отганда вожиб бўлади, аммо аввалроқ бериши ҳам жоиздир.
Диний китобимиз "Ибодати исломия"да "Фақир киши ҳам фитр садақасини берса савобга эга бўлади", дейилган. Шу ўринда, фақир киши фитр садақасини бериш вожиб деган кимса шариатга ҳиёнат қилган бўлиб, гуноҳкор бўлади.
Фитр садақаси моли нисобга етмаган ака-укаларга, опа-сингилларга, қўни-қўшниларга, қариндош-уруғларга ва бошқа моддий ёрдамга муҳтож оилаларга берилгани маъқул.
Асака спорт коллежи ўқувчиси Ёқутхон Комилжонова кўп йиллардан буён спортнинг дзюдо тури билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшлардан биридир.
Ёш иқтидор соҳибаси устоз ва мураббийлари Гўзалой Бекмирзаева, Баҳромжон Расулов кўмагида ўз маҳоратини ошириб, дзюдонинг сир-асрорларини, ўзига хос техникасини пухта ўзлаштириб бормоқда. Бу эса интилувчан, шижоатли Ёқутхоннинг ғалабаларга, ўзига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда. У қатор мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, устозлари ишончини қозонмоқда. Хусусан, яқинда Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ўз вазн тоифасида тенгсиз эканлигини кўрсата олди.
Мусобақаларда Корея, Хитой Тайпей давлатлари вакилларини мағлубиятга учратиб, финалда ҳиндистонлик тенгдоши устидан ғалабага эришди ва мусобақа ғолибаси сифатида олтин медаль билан тақдирланди. Ёқутхон ушбу ютуқ билан олий ўқув юртига имтиёзли равишда ўқишга кириш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.
Айни кунда Ёқутхон жорий йилнинг октябрь ойида Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказиладиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига тажрибали мураббийлари кўмагида пухта ҳозирлик кўрмоқда.
- Мақсадим, бўлажак жаҳон чемпионатида ҳам ғолиблар қаторидан жой олиб, юртимиз шуҳратини, байроғини янада баланд кўтариш, - дейди Ё. Комилжонова. - Қолаверса, устозларим ишончини оқлаш учун бор имкониятларимни ишга соламан.
Ишонамизки, Ёқутхон мақсад ва ниятларига албатта, етишади. Чунки унинг қалбида ғалабага ишонч, Ватанига бўлган муҳаббат, юрт шаънини юксакларга кўтаришга бўлган иштиёқ жўш урмоқда.
- Эр-хотининг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома қандай тартибда берилади?
Н. Солиева, Марҳамат тумани.
- Ўзбекистон Республикасининг "Оила" кодекси 23- моддасида: "Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади" деб белгилаб қўйилган.
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари киради. Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.
Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узр-ли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
"Оила" кодексининг 27-моддасида эса эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тартиби белгиланган. Яъни "Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулк-даги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин. Эр ва хотиннинг хоҳиши билан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ўзаро келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин.
Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулк-ини бўлиш, шунингдек, эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда нотариуслар томонидан эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида уларга гувоҳномалар бериш тартиби жорий этилган.
Унга кўра, эр ёки хотин умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олиш учун нотариал идорага ариза билан мурожаат қилади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси "Фуқаролик" кодексининг 1135- моддаси, "Оила" кодексининг 27-, 28- моддаларига асосан уларнинг умумий мулкидаги улуши аниқланиб, тегишли тартибда гувоҳнома берилади.
Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, амалдаги қонунларимизда мобода эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда уларнинг бирига мулк ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш белгиланган.