+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

РАШК - ИЙМОНДАНДИР

(42- сон, 2016 й.)

Рашк муҳаббатнинг бир кўринишидир. Киши ўз севган инсонини рашк қилиши табиий ҳол. Фақат унга ҳар ким ўз дунёқараши ва эътиқодидан келиб чиққан ҳолда турлича муносабатда бўлади.

Муқаддас динимизда ҳар бир нарсанинг ўрта ҳол бўлгани яхшилиги таъкидланади. Хусусан, рашк борасида ҳам ана шу кўрсатмага амал қилиниши мақбулдир. Инчунун, беҳудага рашк қилиб, ёқтирган инсонини ўринсиз тергайверишлик ҳам тавсия қилинмайди. Бўлар-бўлмас шубҳаларга берилиб, бирга яшаб келаётган турмуш ўртоғини ўринсиз тергашлик, синашлик эр-хотин ўртасидаги ишончнинг йўқолишига сабаб бўлади. Ўзида эрининг, хотинининг ишончини кўрмаган аёл ёки эр охири тоқати адо бўлиб, макр йўлига ўтиши эҳтимолдан холи эмас.

Жобир инб Абдуллоҳ (р.а.)дан ривоят қилинади: "Набий салллаллоҳу алайҳи ва саллам эр киши ўз аҳлига тунда эшик қоқиб келишини ёқтирмас эдилар" (Бухорий ва Абу Довуд ривояти). Яна шу кишидан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлардан бирортангиз ғойибликни чўзиб юборса, кечаси келиб эшик қоқмасин" дедилар" (Бухорий ва Муслим ривояти).

Рашк қилишлик аёлларга ҳам тегишли бўлса-да, кўпроқ эркакка хос бўлади. онасини, қизларини, опа-сингилларини ва албатта, аҳли аёлини рашк қилишлик ор-номусдан нишонадир. Чунки аёл зоти Аллоҳ таолонинг нафис хилқати ва башариятнинг латиф тимсолидир. Уларнинг номусини ҳимоя қилиш жамиятдаги эркакларнинг зиммасига юкланган.

Унутмаслик керакки, аёл зотининг табиати рашк қилишга моил бўлади. Бу туйғу нафақат мусулмонларда, балки бошқа халқларда ҳам бор.

Минг афсуски, бугунги кунда айрим кишилар номусулмонларга тақлид қилиб, рашк қилмасликни ўзларича маданият деб ҳисоблайдилар. Меъёрдаги исломий рашкни эса қолоқлик ва маданиятсизлик деб ўйлайдилар.  Хотинга юриш-туришда худди эркак кишидай эркинлик берилиши керак, деган фикрда бўлишади. Ёхуд яна бир тоифа кишилар борки, улар ўз жуфтларини ҳаддан ташқари ортиқча рашк қилиб, аҳли аёлига жуда кўп талаб ва таъқиқлар қўядилар. Натижада аёл кўп азият чекади. Бу жоҳилликдан ўзга нарса эмас.

 Саъд ибн Убода (р.а.): "Агар бирор кишини хотиним билан топиб олсам, ўша кишини аяб ўтирмай, шартта қилич билан чопиб ташлар эдим!" деди. Бу гап Расулуллоҳ    (с.а. в.)га етиб боргач: "Сизлар     Саъднинг рашкидан ажабланяпсизларми? Аллоҳга қасамки, мен ундан ҳам кўра рашкчироқман! Аллоҳ эса мендан ҳам кўра рашкчироқ. Шунинг учун ҳам зоҳир ва ботин фаҳш ишларни харом қилган", дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Абу Хурайра (р.а.)дан ривоят қилинишича, Пайғамбар (с.а.в.): "Мен уйқуда эдим, шу пайт ўзимни жаннатда кўрдим. Қарасам, бир аёл қасрнинг четида таҳорат оляпти. "Бу кимнинг аёли?" десам, "Умар ибн Хаттобнинг аёли", - дедилар. Шунда Умарнинг рашкини эслаб, ортимга қайтдим", дедилар. Абу Хурайра айтади: "Умар йиғлаб юборди. Биз ҳаммамиз ўша мажлисда Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга эдик. Сўнг Умар: "Отам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг расули! Сиздан рашк қилурманми?" деди" (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Оиша (р.а.) айтадилар: "Мен масжидда ўйнаётган ҳабашийларга қараб турганимда,    Пайғамбар (с.а.в.) ридоси билан мени тўсиб турганини кўрдим" (Бухорий, Муслим, Термизийлар ривояти).

Албатта, ҳар бир амалда бўлгани каби ушбу масалада ҳам динимиз ўртахолликни тақозо қилади. Бинобарин, аёллар ҳам жамият ишларида иштирок этишга ҳақлидирлар. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) даврларида ҳам аёллар жамоат ишларида қатнашганлар, савдо-сотиқ билан шуғулланганлар. Улар ҳам динимизнинг фаоллари бўлганлар. Демак, рашкга ортиқча берилиш яхши эмасдир.

Аллоҳ таоло ҳаммага Ўз ҳикмати ва тақдирига кўра ақл ва заковат берган, тафаккур инъом этган. Ана шу неъматдан холисона фойдаланишликни, айниқса, рашк борасида ҳамма ҳавас қиладиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб айласин.

 

Сайфитдин Юлдашев,

Андижон шаҳридаги "Зубайр ибн Аввом" жомеъ масжиди имоми.