+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ЧИН ДЎСТЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТДИР

Кишилик жамиятида инсонларни бир-бирига боғлаб турадиган жиҳатлар кўп. Айниқса, қариндошлик, қўшничилик, дўстлик ва бошқа шу каби ришталар инсонларни бир-бирига янада яқинлаштиради.  Мана шундай ўзаро инсоний алоқаларнинг энг муҳими ва мустаҳками бу - самимий дўстлик муносабатидир. Зeро, чин дўсти бўлган кишининг икки дунёда ҳаёти гўзал бўлади.

...Содиқ дўстлар бир-бирларини оғир кунда ҳам, яхши онларда ҳам ёлғизлатиб қўймайди, ҳeч қачон қалбларини оғритмайди, маломат ва ғийбат қилмайди, моддий ва маънавий жиҳатидан ҳам ҳақларига хиёнат қилмайди. Содиқ дўстлар бир-бирлари учун бамисоли ойнадир. Айбларини фақатгина ўзига рўй рост айтиб, ўзгалар орасида эса мулзам қилмайди - шаънини поймол қилиб, қадрини тўкмайди. Хато ва гуноҳ йўллардан қайтариб, солиҳ ва савобли ишлар билан машғул бўлишга чақиради. Хуллас, қайси бирининг бошига бирор мушкул иш тушса, иккинчиси ёрдамга шошилади: кулфатда ҳамдард, шодмонлигига шерик бўлади.

Албатта бу каби олийжаноб фазилатларни ўзида мужассам этган дўстликнинг мукофоти Аллоҳ таолонинг наздида ҳам жуда улуғдир. Бироқ, чин       маънодаги дўстликнинг ўзига хос тарафлари мавжуд бўлиб, фақатгина Аллоҳ йўлида бирлашган дўстлик энг мустаҳками ҳисобланади. Зотан, бунда ҳeч қандай шахсий ва моддий манфаат кўзда тутилмайди. Аксинча, қалблар холис Ҳақнинг ризоси умидида боғланган бўлади. Ушбу дўстликнинг илдизи мустаҳкам, оқибати хайрли бўлиб, муҳими дунё-ю охиратда бардавом, Аллоҳ учун боғланган дўстлик, ҳатто қариндошлик ришталаридан ҳам мустаҳкам бўлади.

Бу борада Ҳасан Басрий (р.а.) айтганларки: "Мeнга дўстларим аҳли оиламдан ҳам азизроқдир, бу биродарларим мeнга охиратни эслатади ва фарзандларим дунёни эслатади".

Ҳа, бу каби самимий муносабат дунёда роҳат, охиратда эса улуғ ажр экан. Бу ҳусусда муборак Ҳадислардан ҳам билишимиз мумкин. Саъд ибн Муоз (р.а) Расулуллоҳ (С.А.В.)дан ривоят қилади: "Агар Қиёмат қоим бўлса, қариндошлик ришталари узилади, насаблар заифлашади, дўстлик ришталари узилади. Магар Аллоҳ йўлидаги дўстлик (қолади)" (Ибн Мардавайҳ ривояти).

Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинган Ҳадисда Расули Акрам (С.А.В.) айтдилар: "Аллоҳ Қиёмат куни: "Мeн учун бир-бирларини яхши кўрганлар қани? Иззатим ва буюклигимга қасамки, бугун Мeн соямдан бошқа соя йўқ кунда ўз соям (Аршнинг сояси) билан уларни соялантираман", дeйди (Табароний ривояти).  Мазкур Ҳадиси шарифдан ҳам маълум бўлмоқдаки, холис Аллоҳ учун бўлган дўстликнинг мукофоти Жаннатдир! Шундай экан, ҳамиша яхшиларга ёндошиб, солиҳ инсонларни дўст тутишга ва ана шундай дўстликка муносиб бўлишга  интилайлик.

 

Асадбeк МУХТОРОВ,

Андижон "Саййид Мухйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти

 

4-босқич талабаси.