+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ШУКРОНАЛИК - НЕЪМАТЛАРНИ ЗИЁДА ҚИЛАДИ

Оллоҳ бандаларига берган неъматларнинг ичида энг қадрли ва азизларидан бири бу - фарзанд неъматидир. Биз бандалар Роббимиз инъом этган неъматларга шукур қилмоғимиз ва уларни қадрламоғимиз даркор. Жумладан фарзанд неъматини ҳам.

Ўзбек халқи фарзанд неъматининг шукронаси ўлароқ, ҳалққа ош беради ва бу тадбирни ақиқа, суннат тўйи деб атайди.

Халқимизда: "Оллоҳ насиб қилса, фарзандли бўлишдан осони йўқ. Насиб қилмаса бозори йўқ" деган ҳикматли гап бор. Яъни Яратганнинг ўзи насиб этмаса, миллионлаб пул  сарфласангиз ҳам фарзандли бўлолмайсиз.

Бир дўстим бор. Уйланганига бир неча йил бўлди, ана шу йиллар давомида фарзандли бўлмади. У кўп шифокорларга мурожаат қилди, Аллоҳдан фарзанд беришини сўраб, дуодан тўхтамади. Яратганнинг изни ила муолажалар ёрдам бериб, ниҳоят у фарзандли бўлди. Шу ўринда бир мулоҳаза қилиб кўрайлик, дўстимнинг оиласига муолажа таъсир қилиб, натижа ижобий бўлибди, бироқ беҳисоб пуллар сарфласалар-да, фарзандли бўлолмай юрган қанча-қанча оилалар бор.

Азизлар, шундай экан, Аллоҳнинг ризқ-насибага, бераётган неъматларига, айниқса, фарзанд неъмати учун шукр қилайлик. Қўлимиздан келганича одамларга яхшилик қилишга, фарзандларимизга чиройли тарбия беришга ҳаракат қилайлик.

Унутмайлик, бизга қўша-қўша фарзанд берган Аллоҳ яна қайтариб олишга ҳам қодир зотдир. Қилаётган амалларимизда, тўю тантаналаримизда исрофгарчиликка йўл қўймайлик, Аллоҳ қайтарган ишларни бажаришдан уялайлик. Агар шу сабаб улфат-у, қариндошларимиз биз билан алоқани  узадиган бўлсалар, майли улар билан алоқани узайлик. Чунки исломда "Холиққа маъсият бўладиган ишда маҳлуққа бўйинсунилмайди", деган қоида бор. Яъни кимдир бизга "фалон ишни қил", дея кўрсатма берса, дарров шу ишни қилишга киришмасдан, аввал тафаккур қилайлик, бу иш шарият доирасидами ёки унга хилофми? Чунки Аллоҳ бизга ақл, тафаккур неъматни ҳам берган.

Шундай экан, бизга берилган барча неъматларнинг қадрига етиб, уларнинг шукронасини адо этайлик. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман..." (Иброҳим сураси, 7-оят).

 

Зоҳиджон ХУРБОЕВ,

 

Андижон шаҳридаги Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти талабаси.