+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Баркамол авлод тарбияси

Динимиз кишиларни юксак ахлоқ, чинакам инсоний фазилатлар соҳиби бўлишликни тар­ғиб қилиш баробарида кичикларга раҳм-шафқатли, марҳаматли бўлишга ҳаттоки, ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилишга чақиради.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) "Жаннат райҳонлари" деб эъзозлаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари исломда ҳар томонлама муҳофаза этилган. Қуръони каримда "Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизилиши бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир. Уларни яхшилик билан едириб, кийдириш отанинг зиммасидадир" дейилган ("Бақара" сураси, 233-оят).

Ҳалқимиз азал-азалдан фарзанд тарбияси ва уларни комил инсон бўлиб вояга етишишига катта эътибор қаратган. Қолаверса, давлатимиз томонидан ҳам ёшлар тарбиясига, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бугунги кунда она ва бола муҳофазаси, ёшларнинг ўқиши, таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Дунёнинг жуда кўп мамлакатлари ёшлари ҳавас қиладиган Ўзбекистон ёшлари берилаётган имкониятлардан нафақат фахрланишлари, балки унумли ва оқилона фойдаланишлари, қолаверса,  кўрсатилаётган ана шу эътиборга муносиб бўлишлари лозим.

Баркамол фарзанд тарбияси, дини исломга, эртимиз равнақига хизмат қилувчи авлодни тарбиялаш жамиятимизнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Ана шу вазифани, зиммамиздаги ана шу бурчни чуқур англаган ҳар бир ота-она, юртдошимиз фарзандлар таълим-тарбиясига, одоб ва ахлоқига, юриш-туришига алоҳида эътибор ва масъулият билан ёндашиши лозим. Шундагина биз улардан ўзимиз истаган, кутган нарсани олишимиз мумкин. Комил инсон сифатида бизнинг муносиб давомчиларимиз бўла оладилар.

Ҳақ таоло фарзандларимизни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол авлод қилиб тарбиялайдиган бандалари қаторида бўлишликни, бу йўлда эзгу ва хайрли амалларни бажаришликни барчамизга насиб этсин.

Расулжон ШЕРМАТОВ,

Андижон шаҳридаги "Зубайр ибн Аввом" жоме масжиди имоми.