+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҲАСАДГЎЙЛИК ГУНОҲДИР

(52- сон, 2016 й.)

Муқаддас динимиз бандаларни хасадгўйликдан қайтаради. Анас (р.а.)дан шундай ривоят келтирилади: "Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Бир-бирингиздан узилманглар, бир-бирингизга орқа ўгирманглар,       нафрат-адоватда бўлманглар, ўзаро ҳасад қилманглар" дея таъкидлаганлар.

Аллоҳнинг биродар бандалари бўлинглар. Мусулмон учун биродарини уч кундан ортиқ тарк қилиши ҳалол бўлмайди", дедилар" (Термизий ривояти).

Дарҳақиқат, ҳасадгўйлик динимизда қораланади. Ҳасад икки қисмга: ҳақиқий ва мажозийга бўлинади. Ҳақиқий ҳасад - Аллоҳ бир кишига берган бойлик, илм ёки бирор яхшиликни кўриб, унга ўзи эришмаса-да, ўша киши эришган нарсалар ундан мусово бўлишликни хоҳлашидир. Бундай ҳасад қилишлик динимизда ҳаром қилинган.

Мажозий ҳасадни ҳавас маъносида тушуниш мумкин. Бундай ҳасадгўйлик қилишда киши бошқа кишилардаги неъмат улардан кетмаган ҳолда ўзида ҳам бўлишини истайди. Агар ҳасад қилаётган нарсаси дунёвий ишлар учун бўлса, албатта, уларни сўраб, Яратганга ибодат қилишлик лозим. Аллоҳ таоло айтади: "Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!" (Мутаффифун сураси, 26-оят). Бу ўринда мусобақалашиш деганда бировга зарар етказмаган ҳолда ундан ўзиб кетиш тушунилади. Зеро, дунё неъматларига эришишда бирор кишининг бошқасидан ўзиб кетиши ҳеч кимга зарар етказмаслиги, бундан одамлар, жамият наф кўриши аниқ. Шунинг учун инсон яхши ишларда мусобоқалашишга буюрилган.

Бундан ташқари, маъжозий маънодаги ҳасад хусусида Ибн Умар (р.а.) дан шундай ривоят келтирилади: Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Икки нарсадан бошқасида ҳасад йўқ. (Бири) Аллоҳ таоло бир кишига мол-дунё берган ва у кеча-ю кундузи уни инфоқ қилади.(Иккинчиси) Аллоҳ таоло бир кишига Қуръонни берган ва у кеча-ю кундуз уни қоим қилади", дедилар".

Юқорида келтирилган ҳадисларда ҳасад қилиш мумкин бўлган икки ҳолат мисол тариқасида келтирилган бўлиб, ундан диний амаллар зикр этилади. Дунёвий ишларда ҳасад қилишлик масаласи эса     Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) томонидан  тарғиб қилинмаган.

Ҳар қандай неъмат бандага Аллоҳ томонидан берилади. Кимгадир берилган ана шу неъмат учун ҳасад қилишликдан асло фойда йўқ. Ҳасад-гўйлик инсонни залолатга, гуноҳга бошлайди. Агар ҳар бир инсон шу ҳақиқатни, яъни ҳасад қилишликдан асло наф йўқлигини англаб етса, инсонлар ўртасидаги ўзаро жанжаллар, адоватлар келиб чиқмаслиги аниқ.  Шундагина улар ўзаро аҳил-иноқ яшашлари мумкин, қолаверса, жамиятда меҳр-оқибат, яхшилик, ҳавас деган эзгу амаллар бардавом бўлади.

Аллоҳ барчаларимизни ҳасад балосидан асрасин. Яратган ўзининг кўплаб неъматларни бериб, эзгу ва хайрли амаллар қилишликни насиб этаётган бандаларига ҳавас билан яшашликни  насиб этсин, қалбларимизга эзгулик уруғларини қадасин. Токи биз, Аллоҳ таолонинг марҳаматига мушарраф бўлайлик.

Олимжон РАҲИМОВ,

Андижон шаҳридаги "Имом ал-Бухорий" жомъе масжиди имоми.