+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

" Қарздор (бўлиб юриш)лик киши ақидасининг гўзал эмаслигидандир"

(52- сон, 2016 й.) ҲАДИС

Шарҳ: инсоний муносабатларда қарз, олди-берди қилиш табиий ҳолат ҳисобланади. Бу муҳим масалада қарз олувчининг ҳам, қарз берувчининг ҳам ўзига хос масъулиятлари бор. Шунинг учун Аллоҳ таоло мўминларга мурожаат қилиб: "Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз!..." (Бақара сураси, 282-оят) деб амр қилган. Ана шу оятда  қарз олди-бердисининг тартиблари батафсил баён этилган. Кишилар оят ва ҳадис мазмунидан келиб чиқиб, қарзга оид масалада икки муҳим жиҳатга эътибор қаратганлар.

Биринчидан, қарз берувчи берган маблағи эвазига ҳар қандай кўринишдаги моддий ва маънавий манфаатдорликни кўзламаслиги керак. Акс ҳолда, у қарздорга нисбатан зулм қилган бўлади ва ғараз-гўйлик билан ундирилган маблағ рибога айланиши эҳтимолдан узоқ эмас. Зулм ҳам, рибохўрлик ҳам катта гуноҳлар сирасига киради. Бундай хатти ҳаракат учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам жазо муқаррардир.

Иккинчидан, қарз олувчи қарзини ўз вақтида кам-кўстсиз қайтариши керак. Бунга лоқайд бўлиб, бесабаб чўзиб юрмаслиги, олишдан олдин қайтариб беришга қодир эканлигига амин бўлиши, бировнинг моли бўйнидаги омонат эканини унутмаслиги зарур. Зеро, ҳадисда таъкидланганидек, қарздор бўлиб юриш диндор киши учун иснод келтирадиган иллат эканлигини унутмаслигимиз керак.

Олинган қарзни ўз вақтида ёки муддатидан илгарироқ қайтариш ҳайрли ишдир.

 

Тайёрловчи:  Б. Фахриддинов.