+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Фазилатли аёл буюк хазинадир

Юртимизда намунали, ибратли, аҳил оилалар жуда кўп. Оила жамиятнинг бир бўлаги ҳисобланади. Зотан, оила тинч бўлса, унда ўсиб келаётган ёш авлод ҳам ҳар томонлама етук шахс бўлиб камол топади. Бу эса ўз навбатида жамиятнинг соғлом бўлишини таъминайди.

Оила мустаҳкамлигини таъминлашда эса аёлнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Она, опа-сингил деганда кўз ўнгимизда меҳрибон, ҳаёли, андишали, эътиборли, оқибатли яқин инсонларимиз намоён бўлади. Хонадонларимиз мунис волидаларимиз, опа-сингилларимиз, рафиқаларимиз билан янада файзлидир. Аёлларимиз ҳамда қизларимиз бор жойда ҳамиша озодалик, покизалик ва саришталик бор.

Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Жаннат оналар оёғи остидадир!" дея бежиз марҳамат қилмаганлар. Бу билан Ҳазрати Набий (с.а.в.) онанинг, аёлнинг мақоми нақадар улуғ эканлигини, уларга юксак эҳтиром кўрсатиш кераклигини ифодалайдилар. қолаверса, бу йўлда ўзлари ҳам бутун инсоният учун ўрнак зот бўлганлар.

Дарвоқе, оиласида тинчлик ҳукм сурган инсоннинг қалбида хотиржамлик ва ҳаловат бўлади. Хонадонларимиз қанча соғлом ва осойишта бўлса, жамият ҳам шунча соғлом ва фаровон бўлади. Оила ҳаётининг бузилиши эса жамият ҳаётида нотинчликлар келтириб чиқаради.

Демак, оилаларнинг осойишталиги ва чиройли муҳитнинг барқарорлиги кўпроқ аёлларимизга боғлиқ экан. Фарзандларимизни билимдон, меҳнатсевар, комил инсон қилиб тарбиялаш ишида ҳам мунис аёлларимиз зиммасида улкан масъулият ётади. Хусусан, пайғамбаримиз Набий (с.а.в.) ҳам болаларнинг саломатлигига, одоб-ахлоқига, таълим-тарбиясига ва бу йўлда рисоладаги аёлнинг беминнат хизматларига доимо эътиборли бўлиб, тинч оилавий ҳаётни Яратгандан тилар, хоҳлар ва жуда орзу қилар эдилар.

Биламизки, боланинг илк тарбия мактаби оила ҳисобланади. Фарзандларимиз тарбия-ни, аввало, оиладан олади. Улар ота-онадан ўринли насиҳатлар тинглаб, мурғак қалблари қувватланади. Бола ва ота-она ўртасидаги меҳр-оқибат, шафқат туйғулари шаклланиб, келажакда одамларга, жамиятга, миллатига фойдали ишларни қиладиган етук инсон бўлиб камол топади. Бола меҳр-муҳаббатни, оқибатни оиладан олар экан, ана шу жараёнда ҳам аёлнинг ўрни ниҳоятда катта эканлигини Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Фазилатли аёл буюк хазинадир", дея эътироф этиб, фазилатли аёл оилага ҳамиша саодат келтиришлигини айтиб ўтганлар.

Дарҳақиқат, фарзанд  тарбиясида, оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлнинг ўрни беқиёс. Оилада, жамиятда меҳр-оқибат, иззат-ҳурмат туйғулари камол топишида ҳам аёлнинг хизматлари катта. Шундай экан, муҳтарама опа-сингилларимизни ҳамиша ардоқлайлик. Аллоҳ таоло уларнинг барчаларини имонли, инсофли, оилаларимизга саодат келтиргувчи бандалари қаторида бўлишликларини насиб этсин.

Ботиржон ТОЖИБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "ғиштли" жоме масжиди имоми.