+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Окт 2019

МУТАХАССИСЛАР МАЛАКА ОШИРДИ

Ўқув семинар

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими қошидаги махсус ўқув курсида "Келин-куёвлар инновацион мактаби" фаолиятини такомиллаштириш, мутахассислар малакасини ошириш бўйича илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда "Келин-куёвлар инновацион мактаб"лари тренерлари, марказнинг туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари, мутахассислари иштирок этди.

- Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, "Келин-куёвлар инновацион мактаби" тренерларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, уларнинг илмий-назарий, маънавий-ахлоқий билимларини оширишга кўмаклашиш, - дейди  "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази қошидаги Махсус ўқув курслари раҳбари Моҳира Ҳолиқова.   -  Қолаверса, уларнинг оилавий қадриятлар, анъаналар борасидаги фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар билан таништириш, оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бўлғуси келин-куёвларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича касбий малакаларини оширишдан иборат.

Тренерларнинг фаолиятларини самарали олиб бориш учун зарур бўлган коучинг, модерация, фасилитация кўникмаларини ривожлантириш мақсадида оила психологияси, оилада ҳуқуқий муносабатлар, оила иқтисоди, оиланинг репродуктив саломатлиги, оилавий ҳаётда маънавий-ахлоқий ҳамда диний қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти йўналишлари бўйича интерактив усуллар асосида машғулотлар ўтказилди.

Йўналишлар доирасида ўтказилган машғулотларда мавзу доирасида маърузалар тингланди.

 

Наргиза ХУШВАҚОВА,

 

Махсус ўқув курси раҳбари.