+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

"БИЛИМДОНЛАР БОFЧАСИ" ИШ БОШЛАДИ

Янги иншоотлар

Андижон шаҳрида "Билимдонлар боғчаси" деб номланган 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбиркор, олий маълумотли педагог Назокатхон Иброҳимованинг саъй-ҳаракати билан 2 миллиард 200 миллион сўм маблағ ҳисобига давлат шерикчилиги асосида барпо этилган ушбу масканда болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.

Уч қаватли, замонавий қиёфага эга ушбу муассасада мусиқа, спорт, гимнастика, инглиз, рус тиллари, ментал арифметика бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади. Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг ишга тушиши билан 19 та янги иш ўрни яратилди.

Болажонларга тажрибали мутахассислар инглиз ва рус тилларидан сабоқ беради, ментал арифметика бўйича махсус дастур асосида машғулотлар ўтказилади.

Айни кунда Андижон шаҳрида 56 давлат, 10 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек, 20 дан зиёд уй боғча фаолият кўрсатмоқда. Умуман, Андижон шаҳрида болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш 49,5 фоизга етказилган.

Жорий йил охирига қадар Андижон шаҳрида яна 10 га яқин нодавлат болалар тарбия масканларининг ишга туширилиши кўзда тутилган.

 

 

Абдужалил Абдураҳимов