+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

Партия ёшлари янада фаол бўлади

Ёшлар анжумани

Вилоятимизда O'zLiDeP ёшларининг конференцияси бўлиб ўтди.

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти томонидан ўтказилган конференцияда Ёшлар қаноти ҳамда партия вилоят кенгашининг ёшлар билан ишлаш борасидаги фаолияти атрофлича таҳлил этилди.

Дастлаб партия вилоят кенгаши раисининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Ёшлар қаноти раҳбарининг ҳисоботи тингланди.

- Айни кунда вилоятдаги 45 минг нафардан зиёд партия аъзосининг кўпчилигини ёшлар ташкил этади, - дейди O'zLIDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Элёрбек Ниязов. - Улар партиянинг белгиланган мақсад-вазифаларини амалга ошириш ҳамда жамиятимиз ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Айниқса, партиямиз ёшлари ташаббуси билан ёшлар бандлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг, ёшларнинг турли салбий иллатлар, ёт мафкура ва  ғоялар, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолишларининг  олдини олишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилди.

Конференция иштирокчилари ҳисобот юзасидан ўз муносабатларини, шунингдек, бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Партиянинг бир гуруҳ фаол ёшлари партия вилоят кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Конференция доирасида "Бизнес экскурсия" ташкил этилгани йигит-қизларнинг тадбиркорлик, ахборот-коммуникация, инновациялар йўналишларидаги мақсад ва интилишларини юзага чиқариш учун кенг имкониятга айланди.

Иштирокчилар Андижон шаҳридаги "Акфа" масъулияти чекланган жамиятида ҳамда "Digital City", яъни "Рақамли шаҳар"да бўлиб, ёшлар коворкинг маркази, конференц зал, инновацион лаборатория, инновацион ўқув хоналари, бизнес инкубатор, медиа марказ ҳамда киберспорт фаолиятлари билан танишиб, Рақамли шаҳарчада олиб борилаётган ишлар, ёш дастурчилар фаолияти, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни татбиқ этиш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича кенг маълумотлар олди.

 

 

Зилола РАҲМОНОВА