+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

Ҳамжиҳатлик ва масъулият билан мақсадга эришилади

Ҳар йили 1 декабрда Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни нишонланади. Айнан шу куни дунёнинг деярли барча давлатларида ОИВ билан касалланган инсонларни қўллаб-қувватлашга, шунингдек, ОИТС билан боғлиқ касалликлар тарқалишининг олдини олишга бағишланган кўплаб тадбирлар ўтказилади. 

Жорий йилда дунё ҳамжамияти асосий эътиборни COVID-19 пандемиясига қарши курашга қаратди. Ушбу касаллик инсониятга саломатликка эътибор қаратиш, илм-фанга маълум бўлмаган вирус инсон ҳаёти хавфсизлигига, хасталикка  қарши курашишда барчанинг ҳамжихатлиги қанчалар муҳим эканлигини кўрсатди. Қолаверса, пандемия ОИВ хасталиги билан касалланган кишилар, айниқса, аёллар ва болалар олдида турган муаммоларни янада кучайтирди.

ОИВнинг аҳоли саломатлигига таҳдидини тугатиш кўп жиҳатдан инсониятнинг СОVID-19 пандемиясига дош бера олишига боғлиқ. Шу боис ҳам,  бу йилги Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни "Халқаро ҳамжиҳатлик, умумий масъулият" шиори остида нишонланади.

Пандемияга қарши курашнинг муҳим омили - бу аҳолининг касаллика қарши курашга фаол жалб этиш ҳисобланади. Кенг жамоатчилик ОИВга қарши куращда ижобий натижаларга эришган. Айниқса, ОИВдан у ёки бу тарзда зарар кўрган инсонларни зарур маълумотлар, хизматлар, ижтимоий ҳимоя билан таъминлашда, энг муҳими - уларга яшаш учун умид бахш этишда кўрсатилаётган ёрдамларни алоҳида таъкидлаш ўринли.

Мухтасар айтганда, пандемия шароитида ОИВ билан касалланганларга ҳукумат, молиявий ёрдам берувчи донорлар, маънавият ташкилотлари, умуман, кенг жамоатчилик яқиндан ёрдам бериши лозим. Бу албатта, нафақат ўзимизнинг балки, ён-атрофимиздаги, бутун инсониятнинг саломатлигини сақлашга қўшган ҳиссамиз бўлади.

Дунё ҳамжамияти 2030 йилгача ОИТСни соғликка хавф солувчи тахдид сифатида тугатиш режаси устида иш олиб бормоқда. Ушбу мақсадга эришиш учун юқорида таъкидланганидек, кенг жамоатчиликнинг ҳамжиҳат ва масъулиятли бўлиши муҳимдир.

 

Гулбаҳор ИСАҚОВА,

вилоят ОИТСга қарши кураш маркази шифокори.