+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРҲАМАТДА "РЎМОЛ САЙЛИ"

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрам арафасида рўмол тўқиш ҳунарини ривожлантириш, ёшларни ушбу ҳунарга қизиқишини янада ошириш мақсадида Марҳамат тумани Қорақўрғон маҳалласида "Рўмол сайли" ташкил этилди. Сайлда ушбу ҳунарни ўрганиш истагидаги кўплаб қиз-аёллар иштирок этди.

Андижон қадимдан ҳунармандлар юрти саналган. Шаҳрихон пичоқлари, андижонлик усталар тайёрлаган бешиклар, ёғоч ва ганж ўймакорлик маҳсулотлари, Андижон дўппилари, Марҳаматнинг юнг рўмоллари юртимизнинг барча жойларида шуҳрат топган.

Хусусан, Марҳамат туманидаги Қорақўрғон қишлоғи ўрамидаги маҳаллалар ўзининг жун рўмоллари билан машҳурдир. Оқ ва ангор эчкиларнинг табиий жунидан тўқилган ранг-баранг рўмолларнинг донғи Бухоро, Хоразму Сурхондарёгача етиб борган. Бугунги кунда бу ерда тайёрланаётган рўмоллар ҳатто, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон давлатларига экспорт ҳам қилинмоқда. 

Қорақўрғонликлар ушбу ҳунарни узоқ йиллардан буён ардоқлаб келишади. Оилавий ҳунармандлар, ҳунармандлар сулолалари шаклланган.

Кейинги йилларда юртимизда тадбиркорлик ва ҳунарманд-чиликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

     -   Бугунги кунда Қорақўрғон, Бозорбоши маҳаллаларида 400 нафардан зиёд хотин-қиз рўмол тўқиш ҳунари билан шуғулланади, - дейди Қорақўрғон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муротали Жўраев.  - Ушбу ҳунар неча ўн йиллардан буён "устоз-шогирд" анъанаси асосида ривожланиб келади.

Қорақўрғон, Бозорбоши маҳаллаларида яшовчи ҳунарманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида 2018-2020 йиллар давомида "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида ҳунарманд опа-сингилларимизнинг 200 нафарига 10 миллион, 200 нафарига 5 миллион сўмдан имтиёзли кредитлар берилди. Натижада Қорақўрғон қишлоғида рўмолчилик ҳунари янада юқори босқичга кўтарилди.

Тадбирда қарийб ярим аср давомида аёлларга рўмол тўқиш ҳунарини ўргатиб келаётган меҳнат фахрийси Рая Норбўтаева, унинг шогирдлари, узоқ йиллардан буён ушбу ҳунарни ардоқлаб келаётган Рўзихон Дадажонова, Мавжуда Саидакбарова, Мохигул Маматхоновага юксак эҳтиром кўрсатилди.

Ҳунармандлар томонидан тайёрланган ранг-баранг рўмоллар кўргазмасини барча катта қизиқиш билан томоша қилди. Тўқилган рўмолларни кўриб, "Инсоннинг қўли гул" деган гап бежиз айтилмаганлигига ишонч ҳосил қиласиз, уларнинг маҳоратига қойил қолмасдан иложингиз йўқ. Маҳоратли рўмол тўқувчилар томонидан тайёрланган бежирим ва нафис рўмоллар шубҳасиз, ҳар қандай кишининг кўзини қувонтиради.

Тадбир доирасида туман Маданият маркази қошида ташкил этилган "Ёш оҳанграбо" ашула ва рақс ансамбли, шунингдек, эл суйган хонандалар томонидан намойиш этилган бадиий дастур барчага хуш кайфият улашди.

Турсинбой ИСМОНОВ,

 

жамоатчи мухбир.