+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

Миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш ва бардавомлигини таъминлашимиз керак

Вилоятимизда ўтказилган "Нафосат" фестивали тадбирлари доирасида гендер тенглигини таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг кийиниш маданияти масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган анжуманда мутасаддилар, оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Анжуманда кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига доир қарийб 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, 2 та қонун, Президентимизнинг қарор ва фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 та қарори қабул қилинганлиги, хусусан,  хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги қайд этилди.

- Эркак ва аёлнинг тенглиги жамият равнақи, иқтисодий   барқарорлиги ҳамда халқ турмуш фаровонлигини  таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, - дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шахло Солиева. - Бу борада  вилоятимизда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоят ҳокимлиги томонидан оилаларда хотин-қизлар камситилишининг олдини олиш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича "Маслаҳат кенгаши" тузилган. Бу каби Маслаҳат кенгашлари вилоятнинг барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда  200 га яқин ташкилот, корхона ва муассасаларида ҳам ташкил этилган. 

Шунингдек, анжуманда аҳоли, айниқса, ёшларнинг   кийиниш маданиятини юксалтириш, кийинишда замонавий,  халқимизнинг ўзига хос анъаналарига мос либосларни танлаш, бу борада турли халқларга тақлид қилмаслик, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолмаслик зарурлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бош маслаҳатчиси Нодирахон Шотурсунова, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси янги дизайнерлик ишлари жорий этиш бўлими бошлиғи Камола Fуломова, "Ҳадичаи кубро" аёл-қизлар ўрта-махсус Ислом билим юрти раҳбари Нозима Ибрагимова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассиси Тўлиной Қодирова, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети декани Сайёра Нишонова, институт ўқитувчиси Азиза Сайидғаниева мазкур йўналишда олдимизда турган муҳим вазифалар, тарғибот ишларини самарали ташкил этиш, кенг жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, умуман, бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан янада юқори даражага кўтариш бўйича ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

- Тўғри, қандай кийиниш ҳар кимнинг шахсий иши, - дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассиси Тўлиной Қодирова.  - Лекин, ҳар бир жамиятнинг ёзилган, ёзилмаган қонунлари, одоб-ахлоқ меъёрлари мавжуд, қиз-аёлларимиз жамиятнинг вакили сифатида ана шу меъёрларга албатта, амал қилиши зарур. Бу ёшлар тарбияси, ўзлигимизни англаш, кийинишда миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш ва бардавомлигини        таъминлашда  муҳим аҳамият касб этади.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил  жавоблар олди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ