+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

Ҳарбий хизматчиларнинг аёллари беллашди

Андижон шаҳридаги ҳарбий гарнизонда "Ҳарбий оила бекасиман!" шиори остида "Балли, аёллар!" кўрик-танлови ўтказилди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида миллий қадрият, урф-одатларимизни кенг тарғиб этиш, ҳарбийлар оиласида яшаётган аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган кўрик-танловда 6 нафар ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ҳарбийларнинг оилаларини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш борасида эътиборга молик ишлар олиб берилаётганлигини таъкидладилар.

 Уй бекаси, турли соҳаларда меҳнат қилаётган ҳамда фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган танлов иштирокчилари белгиланган 4 та шарт -  шеър, қўшик, рақс ижроси, алла айтиш, чеварлик, тўқувчи ва пазандалик борасидаги маҳоратини намойиш этиш ҳамда "баҳру байт" - лапарлар айтиш бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Иштирокчиларнинг чиқишлари нуфузли ҳакамлар хайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, Наимахон Жавканова мутлоқ ғолиба, деб топилиб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

- Ўзим олий маълумотлиман, лекин айни пайтда фарзанд тарбияси билан уйдаман, - дейди танлов ғолибаси Н. Жавканова. - Танловда ғолиб бўлганимдан беҳад хурсандман, қолаверса, зиммамга масъулият юкланди. Чунки энди танловнинг мамлакат босқичида ҳам муносиб иштирок этишим, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиш учун астойдил ҳаракат қилишим керак.

Fолиба ва барча иштирокчилар турли номинациялар бўйича ҳарбий гарнизон ва Шарқий ҳарбий округ қўмондонлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Фароғат ХАЙИТОВА,

 

Ҳарбий гарнизон хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси.