+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Апр 2021

Вилоят ҳокими улуғнорлик хотин-қизлар ва ёшлар билан мулоқот ўтказди

     Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Улуғнор   тумани хотин-қизлари ва ёшлари билан мулоқот ўтказди.

     Вилоят ҳокими мулоқотда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, айниқса, муҳтарама опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини сақлаш, бандлигини таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Айни кунда Улуғнор туманида 60,5 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туман аҳолисининг қарйиб ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Улардан 350 нафари "Аёллар дафтари"га киритилган. Учрашувда аёлларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш, умуман, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган қатор ишлар олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида турли масалалар юзасидан хотин-қизларнинг мурожаатлари эшитилди, уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими  тумандаги "Ёшлар дафтари"га киритилган 60 нафардан зиёд ёшлар билан ҳам мулоқотда бўлди. Учрашувда туманда ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги алоҳида қайд этилди.

Мулоқотда ана шу йўналишдаги хусусан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш  юзасидан  фикр-мулоҳаза билдирди. Ёшларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Вилоят ҳокими мулоқот қатнашчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ва Улуғнорда аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил олиб борилишини таъкидлади.

 

Нигорахон ЖАББОРОВА,

Улуғнор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.