+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Июль 2021

АНДИЖОН ШАҲРИДА МУЗ САРОЙИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

     Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик тўйи арафасида Андижон шаҳри марказидаги Ўрикзор маҳалласида "Iсe rink O'zbegim" номли муз саройи барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

"Marine Cinema" жамияти томонидан бунёд этилган муз саройи 350 нафар томошабинга мўлжалланган бўлиб, муз майдони 20х40 метрдан иборат. Замонавий, барча қулайликларга эга мазкур бинони қурилиши учун тадбиркорлик субъекти томонидан қарийб 17 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Cпорт мажмуасида ташриф буюрувчилар ҳамда спорт билан шуғулланувчи ёшлар учун қатор қулайликлар яратилган. Бундан ташқари, овқатланиш учун махсус "Food court"лар? "коньки" ижара маркази мавжуд. Шунингдек, аренада спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар ўтказиш мумкин.

Тадбирда спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари барчага хуш кайфият улашди.

Элёрбек МАМАЖОНОВ