+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Июль 2021

Вилоят ҳокимининг қабулида аксарият масалалар жойида ҳал этилди

Мурожаат ва самара

Жорий йил 23 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеселектор йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида муҳокама қилиниб, бу борадаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади. Жумладан, йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

Ана шу топшириқлар, қолаверса, фуқароларнинг мурожаатларга асосан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида вилоят ҳокими нафақат Андижон шаҳри, балки вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларидан жами 147 нафар, шундан 27 нафар такрорий мурожаат билан келган  юртдошларимизнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, даволаниш, шунингдек, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа қатор масалаларга оид муаммоларини эшитди, аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, вилоятимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, вилоятда сўнгги икки ой ичида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари қабули доирасида 169 та маҳаллада қарийб 30 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Муаззам ИБРОҲИМОВА