+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Окт 2021

Маданий-маърифий тадбирлар кексалар кўнглини тоғдай кўтармоқда

Саховат тадбирлари

       Андижон шаҳридаги "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ихтисослашган интернат уйида 95 нафар кекса ва ногирон инсонлар истиқомат қилмоқда. Айни кунда муассасада ана шу инсонларнинг яшаши, саломатлигини сақлаш учун зарур барча шароитлар яратилган.

       Бемор нуронийлар ётоқхоналари ортопед матраслар билан жиҳозланган. Тиббий бўлимда эса гимнастика, массаж, стоматология ташкил этилган. Бундан ташқари, физиотерапия хонасида ЭКГ, УВЧ, дарсенвал ускунаси, шам, сандал, лампа жиҳозлари мавжуд бўлиб, бу отахон ва онахонларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнамоқда. Шунингдек, барча қулайликларга эга кенг, ёруғ ва иссиқ ошхонада улар учун мазали таомлар тайёрлаб берилмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланган жорий йилда муассасада "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида жуда кўп маданий, маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилди.

 - Муассасамизда мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрами, яқиндагина ўтказилган "Кексалар ҳафталиги" доирасида қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди, - дейди "Саховат" уйи директори Отабек Исмоилов. - Ана шу тадбирлар муассасамизда яшаётган кексаларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Айниқса, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши, Андижон вилояти Маънавият маркази, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими вакиллари, шунингдек, қатор санъаткорларнинг ташрифи, улар билан учрашув ва бадиий дастурлар отахон ва онахонларга бир олам қувонч бағишлади.

"Фахрли фарзанд" лойиҳаси доирасида ўтказилган маданий-маърифий тадбир, "Шукрона" гуруҳи хонандаларининг чиқишлари, байрам дастурхони ва тақдим этилган совға-саломлар кексаларнинг ўксик кўнгилларига қувонч бағишлади.

Муассасада бу каби тадбирлар тез-тез ўтказилиши анъанага айланган.

 

Мая УСМОНАЛИЕВА,

жамоатчи мухбир.