+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Март 2022

МУКОФОТЛАР МУБОРАК, ҚАДРЛИ ОПА-СИНГИЛЛАР!

Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссаси учун 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни арафасида бир гуруҳ хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан турли унвон, орден ва медаллар билан тақдирландилар. Улар орасида бир гуруҳ андижонлик опа-сингилларимиз ҳам бор. Улар  қуйидагилар:

 

   "Дўстлик" ордени билан            

Абдураҳмонова Зиннатхон Ўринбоевна - Асака туманидаги "Asaka city teсh" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.

Алимова Муборакхон Шомуратовна - Шаҳрихон туманидаги "Қайноналар" жамоатчилик кенгаши раҳбари.

 

 II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

Носирова Муаззамхон Урмонбековна - Андижон шаҳридаги Болалар шаҳарчаси директори.

 

"Соғлом турмуш" медали билан

Курбанова Дилорамхон Ибрагимджон қизи - Андижон давлат тиббиёт институтининг фармакология, клиник фармакология ва тиббиёт биотехнологиялари кафедраси мудири.

 

       "Шуҳрат" медали билан

Жўраева Замирахон Позиловна - Андижон шаҳридаги "O'z-Tong Hong kompani" қўшма корхонасининг тикув цехи катта устаси.

Насирдинова Нодирахон Абдугаппаровна - Андижон шаҳридаги "Palma Sitrus" оилавий корхонаси раҳбари.

Тешабоева Барнохон Хурбоевна - "Ҳунарманд" уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси аъзоси, сават тўқувчи.