+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Март 2022

Юксак мукофот муборак!

Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида мамлакатимиз Президенти фармонига асосан, юртимизнинг энг иқтидорли қизларидан бир гуруҳи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли қизлари - Дурдонабегим Зайнобиддинова ва Мухлиса Машрабова ҳам бор.

 

Ўқишда ва жамоат ишларида фаол Андижон давлат тиббиёт институти талабаси Дурдонабегим Зайнобиддинова тиббиёт соҳасининг етук мутахассиси бўлишга интилиши, қолаверса, ташаббускорлиги, илмий-тадқиқотлари, амалга ошираётган қатор лойиҳалари билан кенг жамоатчиликнинг эътибор ва эътирофини қозонди. Шу боис ҳам у фан йўналишида юксак мукофот соҳибасига айланди.

 

Андижон давлат университети талабаси Мухлиса Машрабова эса санъатнинг анъанавий хонандалик йўналиши бўйича юқори натижаларга эришаётган андижоннинг иқтидорли ёшлардан бири. У  вилоят, республика миқёсидаги кўплаб танловларда ғолиб чиққан. Айниқса, у халқаро танловлардаги иштироки билан ўзбек қўшиқчилигининг ўзига хос анъаналарини халқаро миқёсда тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшмоқда.

 

Иқтидорли қизларимизни юксак мукофот билан муборакбод этамиз!