+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Окт 2022

КИТОБ - МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ

китобхонлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори ҳамда 2022 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни ижроси доирасида Андижон давлат чет тиллари иститутининг инглиз тили ва адабиёти факультети амалиётчи талабалари, Андижон шаҳридаги 8-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ҳамда 8-синф ўқувчилари иштирокида "Китоб -  маънавият кўзгуси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда мактаб ўқувчиларининг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш маданиятини юксалтириш хусусида атрофлича сўз юритилди.

Давра суҳбатида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Наргизахон Охунова  сўз олиб, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, "Китоб - беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи"дир, дея  алоҳида таъкидлади.

-      Халқимизда китоб ўқиб билим ва муносиб тарбия олиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар жуда кўп учрайди, -  дейди Наргизахон Охунова. -Жумладан, "Китобсиз ақл - қанотсиз қуш", "Билим - ақл чироғи", "Гўзаллик - илму маърифатда". Бундай ҳикматли нақлларни кўплаб келтириш мумкин. Неча минг йиллардан буён инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб келаётган, уларни билимли,  тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта, бахтли бўлишининг муҳим омили - бу китобга дўст бўлишликдир.

Айниқса, ёшларнинг ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди,

Мубина Эргашбоева, Робия Абдуллажонова, Муслима Зокиржонова каби давра суҳбати иштирокчилари ёшларнинг билим салоҳияти, маънавияти ва дунёқарашини юксалтиришда китобнинг ўрни беқиёслигини, юртимизда китобхонлик маданиятини янада ошириш, айниқса, ёш авлодни мутолаага ундаш каби вазифалар ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланганини хурсандчилик билан айтдилар.

Ўқувчи ҳамда талабалар иштирокидаги тадбир њзлари њқиётган китоблари қаҳрамонлари бўйича қизғин баҳс-мунозарага айланиб кетди. Китобхонликни оммалаштириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Якунда мактаб раҳбарияти билан келишган ҳолда "Китобим - офтобим" мавзусидаги тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш белгилаб олинди.

 

Нилуфар АБДУНАБИЕВА,

Андижон давлат чет тиллари институти талабаси.