+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Окт 2022

FОЛИБ ҲАМИША FОЛИБ

Спортимиз юлдузлари

Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Кенг имкониятлар самараси ўлароқ, кўплаб ёшларимиз таълим, санъат, спорт ва бошқа кўплаб соҳаларда юксак натижаларга эришмоқдалар.

Айни кунда Андижон шаҳридаги 8- умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ғолибжон Аҳмаджонов спортда ва касбий фаолиятида ана шундай юксак натижаларга эришаётган ёшлардан биридир.

Андижон шаҳридаги 20- ва 22-мактабда таҳсил олган Ғолибжоннинг ўқувчилик пайтидаёқ спортга қизиқиши кучли эди. Айниқса, спортнинг Ушу тури уни тамоман мафтун этарди.  Бу қизиқиш уни Боғишамолда фаолият олиб бораётган жаҳон чемпиони Дилмуроджон Абдураззоқов раҳбарлигидаги тўгаракка боришга, тўгарак машғулотларида қатнашишга ундади. Бу ерда устоздан Ушунинг техника ва сирларини қунт билан ўрганди.

Интилиш, тинимсиз  машғулотлар ўз самарасини берди. У шаҳар, вилоят ва республика мусобақаларида кетма-кет фахрли ўринларни эгаллай бошлади. Кейин нафақат юртимизда, балки Қирғизистон,  Туркманистон ва Озарбайжонда ўтказилган қатор халқаро мусобақаларда ҳам юқори ўринларни эгаллади.

Ғолибжон 2006-2010 йилларда Андижон давлат университетининг жисмоний тарбия факультетида таҳсил олган пайтида ҳам Ўзбекистон чемпионатида қатнашди. Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида ўтказилган мусобақаларда 1- ва 3- ўринларни эгаллаб  халқаро Ушу ассоциациясининг сертификат ва ташаккурномасига сазовор бўлди.  Шундан кейин бирин-кетин муваффақиятлар қозона бошлади. 2013 йилда Туркманистонда 17 та давлатдан келган спортчилар иштирокида ўтказилган халқаро турнирда 2- ўринни эгаллади. 2016 йилда эса  республика чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди.

Айни пайтда Ғолибжон ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг спорт соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш мақсадида йигит-қизларни жамлаб, спорт сирларини ўргатмоқда. Бу йил у Тошкентда ўтказилган Ушунинг  "Жет Кун До" йўналиши бўйича ўтказилган мусобақасида 20 нафар шогирди билан қатнашди. Мусобақада Ғолибжон иккинчи ўринни эгаллади. Шогирдлари ҳам фахрли ўринларни қўлга киритишди. Ҳозирда у раҳбарлик қилаётган тўгарак аъзолари Мухлиса Эгамбердиева ва Моҳларой Ибрагимова Ўзбекистон чемпионларидир. Шоҳруҳ Маҳмудов 7 марта, Муҳаммадхалил   Тўлқинжонов эса 3 карра Ўзбекистон чемпионлигига сазовор бўлган.

Яқинда Ғолибжон Аҳмаджонов раҳбарлигидаги 9 нафар ёш спортчи    Самарқандда ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро Ушу  мусобақасида муваффақиятли қатнашди. Уларнинг 8 нафари - Шоҳруҳ ва Шоҳжаҳон Маҳмудовлар, Дилноза Содиқова, Умида Абдуқаҳҳорова, Абдухалил Тўлқинжонов, Абобакр Анваров, Саидислом Акбаров, Муҳаммадий Абдусаломовлар биринчи ўринга сазовор бўлишди. Нурмуҳаммад Каримбердиев иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Улар Андижон шаҳридаги 8-, 42- умумтаълим мактаби ўқувчилари ва АДУ талабаларидир.

Отаси, ҳунарманд Пўлатжон Абдумуродов ва зиё тарқатувчи бўлиб ишлаган онаси Анзиратхон Бобожонова  оиласида камол топган Ғолибжон спортчи, мураббий сифатида ўз олдига янада улкан мақсадларни қўйган. Ана шу мақсадларга эришишида унга омад ёр бўлишини тилаймиз.

 

 Восит АҲМАД,

Ўзбекистон Ёзувчилар  уюшмаси аъзоси.