+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Дек 2022

Эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машиналари берилди

ЖАРАЁН

Пахтаобод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган оилаларда яшаётган 61 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

Тумандаги 67 та маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган  хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Азизбек Латифжонов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази вилоят бўлими мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 61 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга субсидия асосида 90 та тикув машинаси берилганлиги ана шу йўналишлардаги ишлардан бири бўлди.

Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиё­сий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманимизда ҳам бу борадаги ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Натижада кўплаб опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланмоқда, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилмоқда.

Туманда кўрсатилаётган эътибор ва берилаётган кенг имкониятлар натижасида субсидия ҳисобига тикув машиналари олиб, ўз хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар сафи тобора ортиб бормоқда.

-      Тикувчилик ҳунарини эгаллаганман, лекин тикув машинам йўқлиги учун бу иш билан шуғуллана олмаётгандим, - дейди Тўпажувоз маҳалласида яшовчи Марҳабохон Бозорбоева. - Янги тикув машинаси сотиб олишга эса имконим йўқ эди. Туман ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари, маҳалламизда иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли шароитимизни ўрганиб субсидия асосида тикув машинаси олишим учун тавсия беришди.

Умуман, туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи эҳтиёжманд аёл ва қизларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришга қаратилган юқоридаги каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Раънохон ИСМОИЛОВА,

Пахтаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.