+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Фев 2023

ЖАҲОЛАТГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Қизлар тарбияси

Андижон давлат педагогика институтида  "Маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёв ўтган йилнинг декабрь ойида Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида "Маърифат ўрнини радикаллашув ва жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз" ғоясини ёшлар, аёллар, жумладан, қизлар ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан фикр юритиб, бу борада амалга оширилиши муҳим вазифаларни белгилаб берган эди.

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, қолаверса, талаба ёшлар ўртасида диний вазиятни  соғломлаштириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, эрта турмушга йўл қўймаслик, ёшлар, хусусан, қизларнинг ишлаш учун хорижга чиқиб кетишининг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Андижон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллари, институт ўқитувчилари, тюторлар ҳамда талаба қизлар иштирок этbiди.

-      Талаба қизлар тарбияси, уларнинг билимли, юксак     маънавиятли, одоб-ахлоқли камол топишларини таъминлаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади, - дейди Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Наргиза Улуғбекова. - Шу маънода талаба қизларимизга касб-ҳунар ўргатиш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, айниқса, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мақсадимиз, келажакда ҳаётда, жамиятда, оилада ўзларининг муносиб ўринларини топишларига кўмаклашишдир.

Давра суҳбатида талаба қизлар билан ишлаш, турли диний оқимлар ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, оилада, талабалар ётоқхонасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, бу борадаги муҳим вазифалар хусусида маърузалар ўқилди. Тюторлар, хотин-қизлар фаоллари маърузалар ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирдилар.     

 Давра суҳбати якунида иштирокчилар вилоят ҳокими ташаббуси билан институт ётоқхонасида ташкил этилган тикувчилик цехи фаолияти, бу ердаги иш жараёнлари билан танишдилар. Тикув цехида ишлаётган талабалар билан суҳбатда бўлдилар.

-      Ётоқхонамизда тикувчилик корхонаси ташкил этилганидан ниҳоятда хурсандмиз, - дейди Мактабгача таълим йўналиши талабаси Шалола Назирова. - Мен асли Фарғона вилоятиданман. Энди институтда ўқиш билан бирга, дарсдан бўш вақтларимда ишлаш, қўшимча даромад топиш имконига ҳам эга бўлдим. Биз талаба қизлар шундай имконият яратиб берилганлигидан беҳад мамнунмиз.

Тадбир институтда талаба қизлар билан ишлаш борасида ишлар самарадорлигини ҳамда мазкур йўналишга масъулларнинг билим ва малакасини оширишга ёрдам берди. 

Сожида САИДОВА