+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Май 2023

Ўқувчилар муносиб тақдирланди

Андижон шаҳридаги "Маърифат   уйи"да умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Ислоҳотлар бизга нима беради? мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Газетамиз таҳририяти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг   бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида амалга оширилаётган "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда "Ислоҳотлар бизга нима беради?" мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими очилишида сўз олган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Расулжон Каримов, "Иқбол" газетаси муҳаррири Фахриддин Ибайдуллаев томонидан мамлакатимизда ўқувчи ёшларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.

Ўқувчи ёшларнинг жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг ижобий самаралари, халқимиз турмуш фаровонлагини оширишдаги,  шунингдек, ҳуқуқий-демократик, фуқаролик жамияти шаклланишидаги ўрни, роли ҳақидаги билим ва тушунчаларини бойитиш, ёшларимизнинг ана шу жараёнларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, шу билан бирга, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 30 нафар ўқувчининг ижодий ишлари кўриб чиқилди.

- Тақдим этилган иншоларини кўриш жараёнида ўқувчиларнинг ислоҳотлар ҳақида кенг билимга эга эканликларига ишонч ҳосил қилдим, - дейди танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Андижон давлат университети профессори Дилдорахон Абдуллаева. - Ишонаманки, ана шундай билимли, салоҳиятли ёшларимиз келгусида ўзлари танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлиб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топадилар.

Якуний натижаларга кўра, иншолар танловида 1- ўринга Пахтаобод туманидаги 16- умумтаълим мактаби ўқувчиси Каримахон Эргашева сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Марҳамат туманидаги 14- умумтаълим мактаби ўқувчиси Моҳларой Райимжоновага, учинчи ўрин Хўжаобод туманидаги 40- ИДУМ ўқувчиси Гулжахон Умаровага насиб этди.

-        Ижодий ишим муносиб баҳоланиб, ғолиблар қаторидан ўрин олганимдан жуда хурсандман, - дейди танлов ғолибларидан бири Моҳларой Райимжонова. - Ушбу ютуқ менга ишонч, куч ва шижоат беради, келгусида янада фаол бўлишга, фақат аъло баҳоларга ўқишга ундайди. Танлов ғолиблари ва иштирокчилари ташкилотчилар томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.

/олиб ва совриндорларга совғаларни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Р. Каримов, вилоят Адлия бошқармаси бош юристконсульти Ҳ. Валиев, Халқ депутатлари вилоят кенгаши қошидаги жамоат фонди раҳбари З. Исмоилова, ННТ Миллий ассоциацияси вилоят бўлими раҳбари А. Узоқжонов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси М. Артикова, "Ҳамроҳ" ННТ раҳбари Г. Юлдашевалар топширишди.

Восит АҲМАТХОНОВ