+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Апр 2024

Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ОИТСга қарши кураш марказида ташкил этилган вилоят ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

ОИТСга қарши курашиш маркази мутасадди ва мутахассислари, ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этган йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида қарор ижроси доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

-    Белгиланган ишлар тизимли равишда, режа асосида олиб борилмоқда, - дейди вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи, ишчи гуруҳ раҳбари Баҳромжон Қораев. – Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятдаги олий ўқув юртлари, 37 та умумтаълим мактаби ҳамда 67 та маҳаллада ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, унинг келиб чиқиши сабабларини тушунтириш ва оқибатларидан ҳимояланиш бўйича мутахассислар иштирокида учрашув, мулоқот ва давра сухбатлари ўтказилди.

Ана шу тадбирларга 3 минг 400 нафарга яқин фуқаро жалб этилди. Бундан ташқари, вилоятдаги 20 та жоме масжидида мутахассисларимиз тайёрлаган тавсия ва маълумотлар асосида имом-хатиблар томонидан “Аҳоли, ёшлар ўртасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш – долзарб вазифа” мавзусида суҳбатлар ўтказилди.

ОИВ инфeкциясига қарши кураш самарадорлигини ошириш ва касаллик тарқалиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида 2 минг нафарга яқин узоқ муддат хорижда бўлиб, юртимизга қайтган меҳнат мигрантлари ОИВ инфeкцияси бўйича тeкширувдан ўтказилди.

Турли тадбирлар доирасида, шунингдек, аҳоли гавжум бўладиган масканларда фуқароларга ОИВ/ОИТС касаллигининг олдини олиш тарғиботига бағишланган 20 минг нусхага яқин плакат, буклeт ҳамда эслатма ахборот-тарғибот матeриаллари тарқатилди.

Йилишда ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда келгусида амалга оширилиши зурур бўлган вазифалар белгилаб олинди. Хусусан,  вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларига мўлжалланган “Энг яхши видеоролик” тайёрлаш бўйича танлов ўтказиш, ғолибларни тақдирлаш, шунингдек, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда вилоятдаги жоме масжидларида жума намозларидан аввал марказлашган ҳолда ОИВ инфекцияси, касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича маълумотлар бериб борилиши юзасидан келишиб олинди.   

Вилоятдаги таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари, маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар ўртасида ОИВ инфекциясини юқиш йўллари, сақланиш усуллари, ўзини ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтириш, ўтказилаётган тадбирларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш юзасидан ҳам таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

 

Йиғилишда ишчи гуруҳ фаолияти самарадорлигини ошириш, тарғибот ишларини янада кучайтириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

Ф. Убайдуллаев