+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Авг 2023

Журналистлар ҳарбийлар ҳузурида

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда  "Мустақиллик - буюк неъмат" деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 "Халқ ва армия - бир тану бир жондир!" шиори остида Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Андижон вилояти бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда ҳарбий хизматчилар, журналистлар, фахрийлар, ижодкор ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар учун яратилган имкониятлар, аскарлар маънавиятини юксалтириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш  хусусида сўз юритилди.

- Мустақилликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш ҳар бир юртдошимизнинг бурчи, - дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, фахрий журналист Тўлқинжон Сиддиқов. - Айниқса, ҳарбийларимиз Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги йўлида ҳамиша собит туради. Улар бор экан, ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффодир.

 Шунингдек, тадбирда ҳарбийлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳарбий бурчни юксак даражада адо этишларига руҳлантиришда ижод аҳлининг ўрни ва роли муҳим эканлиги алоҳида қайд этилди. Шу маънода аскарларнинг ижод аҳли билан учрашуви уларга катта маънавий озуқа бериш билан бирга, қалбларида эзгулик, бурчга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ