+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Сен 2023

"Кўҳна Довон сирлари" I археология туризм форуми

 

ХалҚаро форум

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Андижон вилоятига ташрифи чоғида Марҳамат туманида ҳар икки йилда бир марта "Кўҳна Довон сирлари" археология туризм форумини ўтказиш бўйича топшириқ берган эди.

Ана шу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги, маданият ва туризм бошқармаси, Марҳамат тумани ҳокимлиги, Самарқанд археология институти ва "Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган "Кўҳна Довон сирлари" I археология туризм форумида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган, шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Хитой давлатларидан ташриф буюрган тарихчи олимлар, туристик ташкилотлар вакиллари, туризм соҳаси мутахассислари иштирок этишди.

Марҳамат тумани ҳудудида жойлашган "Мингтепа" археология ёдгорлиги тарихий манбалар ҳамда археолог олимларнинг маълумотларига кўра, қадимда юксак даражада тараққий этган Довон (аксарият манбаларда "Дай-юан" - Даван деб келтирилади) номи билан машхур давлатининг пойтахти Эрши шаҳрининг харобалари, деб таҳмин қилинади.

Ҳозирда Мингтепа ёдгорлиги харобаси ички ва ташқи шаҳар қисмларидан иборат бўлиб, ички қисм 41,2 гектар, ташқи шаҳар қисми эса 320 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган.

Архологларнинг эътироф этишича, "Мингтепа" ёдгорлиги иншоотига оид асори-атиқалар Фарғона водийсидаги бошқа бирор бир антик давр ёдгорлигида учрамайди.

 Форумнинг асосий мақсади, Фарғона водийси шаҳарларининг тарихий тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти ҳамда ушбу ҳудуднинг туризм ривожидаги аҳамияти, мавжуд имкониятларини, шунингдек, қадимий Довон давлатига оид энг сўнгги илмий-тадқиқот ишлари натижаларини муҳокама қилиш, илмий хулосаларни умумлаштириш, қолаверса, тумандаги мавжуд туризм масканларини кенг тарғиб этишдан иборат.

Дастлаб форум доирасида тумандаги "Келажак нури" кутубхонасида қадимги Довон (Фарғона) давлати тарихига бағишланган "Фарғона водийсининг қадим ва Ўрта асрлар археологияси, этнографияси, тарихи муаммолари ва уларнинг таҳлили" мавзусида илмий-амалий ҳамда "қадимий Довон давлати ҳудуди бўйлаб туризмни ривожлантириш масалалари" мавзусида анжуманлар ўтказилди.

Илмий-анжуман бошланишига бағишланган тадбирда Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев, Бобур номли халқаро жамоат фонди раиси Зокиржон Машрабов иштирокчиларни муборакбод этиб, анжуман ишига муваффақият тилади.

Илмий анжуманда Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти, Фарғона давлат университети, Андижон давлат университети, Андижон педагогика институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти тарихчи олимлари, шунингдек, Хитой ижтимоий фанлар академияси Археология институти, академик Бобожон Ғофуров номли Хўжанд давлат университети, Қирғизистоннинг Қирғиз-ўзбек халқаро университети, Ўш давлат университети тарихчи олимларининг маърузалари тингланди.

Айниқса, Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти директори ўринбосари Азмиддин Холматов, Андижон педагогика институти ректори Бахтиёржон Расулов, Тожикистон Республикаси академик Бобожон Ғофуров номли Хўжанд давлат уинверситети профессори, тарих фанлари доктори Набижон Раҳимов, Хитой ижтимоий фанлар академияси Ареология институти  фалсафа доктори Лиу Тао, Ботирали Сидиқов номли Кирғиз-ўзбек Халқаро университети доценти, тарих фанлари номзоди Мукаррам      Ташалиеванинг маърузалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

"Қадимий Довон давлати ҳудуди бўйлаб туризмни ривожлантириш масалалари" мавзусидаги анжуман доирасида Фарғона водийсида туризмни ривожлантириш масалалари бўйича Фарғона давлат университети минтақавий малака ошириш маркази директори, география фанлари доктори, профессор Юсуфжон Аҳмадалиев, Мингтепа ёдгорлик мажмуасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борган ўзбек-хитой қўшма экспедициясининг Хитой археологлари раҳбари, Хитой ижтимоий фанлар академияси Археология институти профессори, тарих фанлари доктори Джу Янг Ши, Андижон вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича самарали иш олиб бораётган  "Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди раҳбари Ортиқали Ҳусанов, Андижон вилояти маданият ва туризм  бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Бекзод Юсуповларнинг маърузалари тингланди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, умуман, Фарғона водийсида туризмни ривожлантириш  борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Куннинг иккинчи ярмида тумандаги туризм объектлари бўлган тарихий ва замонавий масканларга инфо тур ташкил этилди.

Инфо тур иштирокчилари дастлаб Мингтепа археология ёдгорлигида бўлиб, қадимий Довон давлати харобаларини кўздан кечирдилар.

Бу ерда ўзбек-хитой қўшма экспедицияси раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Боқижон Матбобоев, Фарғона давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Муҳаммаджон Исомиддинов, Хитой ижтимоий фанлар академияси Ареология институти фалсафа доктори Лиу Тао иштирокчиларга Мингтепада олиб борилган археологик тадқиқотларга оид сўнгги янгиликлар ҳақида маълумотлар беришди.

Шундан сўнг иштирокчилар "Мингтепа" музейида бўлиб, бир неча минг йиллик тарихга эга ёдгорликлар, асори-атиқалар, шунингдек, тумандаги энг гавжум туристик масканлардан бири - Бобохуросон маҳалласида жойлашган дорбоз Юнусали Ғозиев хонадонида турист ва сайёҳларнинг кўнгилли хордиқ чиқариши учун яратилган шарт-шароитлар, ўзига хос табиат манзараси билан яқиндан танишдилар.

Шаҳло ҲУСАНОВА,

 "Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди васийлик кенгаши раиси.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ/