+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Сен 2023

ХЎЖАОБОДДА ҚИЗЛАР ФУТБОЛ ФЕСТИВАЛИ

Хўжаобод туманида ФИФАнинг "Football capaingn" дастури доирасида қизлар футбол фестивали бўлиб ўтди.

 Фестиваль очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар томонидан     кейинги йилларда юртимизда миллионлар ўйини ҳисобланган футболга, хусусан, қизлар, аёллар футболи ривожига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аёллар футбол жамоаларининг тўлақонли фаолият юритишлари, ёш қизларнинг футбол билан шуғулланишлари, иқтидор ва салоҳиятларини намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ФИФА ҳамкорлигидаги амалга оширилаётган "Football capaingn" дастури ҳам ана шу йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Фестивалда вилоятдаги футболга қизиқувчи, умумтаълим мактабларидаги футбол тўгаракларига ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига жалб этилган юз нафардан зиёд 8 - 12 ёшли қизлар иштирок этишди.

Фестиваль давомида вилоят футбол ассоциацияси мутахассислари, таниқли футболчилар томонидан машғулотлар, маҳорат дарслари ўтказилди.

-      Қизлар футбол фестивали жуда қизиқарли ўтди, - дейди Хўжаобод туманидаги 3- умумтаълим мактаби ўқувчиси Райёна Дилмуродова. - Ўтказилган машғулотлар, маҳорат дарсларида футбол назарияси, техникасига оид кўп нарсаларни ўргандик. Энг асосийси, фестиваль бизга катта мотивация берди, футболга бўлган қизиқишимизни янада оширди.

Юртимизнинг чекка ва олис ҳудудларида яшаётган қизларни футболга қизиқтириш ва жалб этиш, ёш иқтидорларни юзага чиқариш мақсадида ўтказилаётган ушбу фестиваль иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ