+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Июнь 2025

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЖУРНАЛИСТЛАРГА КУЧ ВА ШИЖОАТ БАFИШЛАДИ

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан Андижон шаҳридаги Теннис мактабида соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида аёллар ва эркаклар ўртасида ташкил этилган теннис, стол тенниси ва арғумчоқда сакраш мусобақалари қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

- Очиғи, бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ходимлари дам олиш, спорт билан шуғулланишга имкон топиши қийин, - дейди  Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Махпурахон Ортиқова. – Чунки, иш кўп, ҳар куни турли тадбирлар, ҳаммасига улгуриши, ёритиши керак. Лекин касб байрами арафасида ташкил этилган спорт мусобақаларида вилоятдаги турли ОАВда фаолият юритаётган ижодкорлар фаол иштирок этдилар.

Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, катта теннис бўйича фахрий журналистлар Ашурали Маматов биринчи, Аъзамжон Қодиров иккинчи, вилоят телевидениеси ходими Авазбек Қўчқоров учинчи ўринни эгаллади.

 Стол тенниси мусобақасида эркаклар ўртасида АТВ ходимлари Авазбек Қўчқоров биринчи, Дилмуроджон Парпиев иккинчи, “Тараққиёт” телевидениеси ходими Файзулло Солижонов учинчи ўринга сазовор бўлди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса вилоят Матбуот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ходимаси Муқаддас Раҳмонова биринчи, “Тараққиёт” телевидениеси ходимаси Руҳшона Алимжонова иккинчи, вилоят телевидениеси ходимаси Муножот Камолова учинчи ўринга сазовор бўлди.

 Аёллар ўртасидаги арғумчоқда сакраш мусобақасида Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати ходимаси Фотимахон Одилова биринчи, Рухшона Алимжонова иккинчи ва Муножат Камолова учинчи ўринга сазовор бўлди.

– Мусобақаларни ташкил этган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда спорт бошқармасига миннатдорчилик билдираман, – дейди журналист Авазбек Қўчқоров. – Бу каби тадбирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш билан бирга, ҳамкасблар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлайди. Бундай мусобақалар мунтазам ўтказилиб туришини истардик.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

 

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ