+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Июнь 2025

ЎҚУВЧИЛАР ТАЪТИЛНИ МАЗМУНЛИ ЎТКАЗИШМОҚДА

партия ва ёшлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасида Жалақудуқ туманида ўқувчи ёшларнинг ижодий ишлари кўргазмаси, "Депутат ва ёшлар учрашуви", сайёр қабул  ва тиббий кўрик тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилояти кенгаши,     партиянинг Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги депутатлар гуруҳи ташаббуси билан вилоятнинг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош, чекка ҳудудларидан бири - Жалақудуқ тумани Тешиктош маҳалласидаги 37- умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирларда партия фаоллари, депутатлар, Жалақудуқ ва Андижон туманидаги қатор ихтисослаштирилган ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, тўгарак раҳбарлари, ўқувчи ҳамда битирувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирлар мактабларда фаолият олиб бораётган театр, санъат, техника, спорт ва ижодий йўналишлардаги тўгараклар аъзолари бўлган ўқувчиларнинг ўзлари қатнашаётган йўналишлар    бўйича ижодий ишлари, қўл меҳнати буюмлари кўргазмалари билан бошланди.

Айниқса, ижодкор ўқувчилар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, ўзига хос чиқишлар ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятларини намойиш этиш билан бирга, тадбирга ўзгача файз киритди.

Ўқувчиларнинг ижодий, интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида ўтказилган давра суҳбатида ижодий тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш, бу борадаги муаммо, ютуқ ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди. Мутасадди ва мутахассислар томонидан ана шу йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбирда мактабларнинг пазандалик тўгараги аъзолари ўртасида миллий таом - палов пишириш танлови ўтказилди.

"Миллий тикланиш" партияси вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Зарнигор Авязова иштирокида "Депутат ва ёшлар" учрашуви эса очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди.

Депутат мамлакатимиз ёшларига яратиб берилаётган кенг имкониятлар, шунингдек, партия томонидан ёшлар иштирокида амалга оширилётган "Ёшлар - миллий тикланиш ҳаракатининг фаол кучи", "Китобхон авлод - интеллектуал жамият асоси"  лойиҳалари ҳақида сўз юритди.

Учрашувда ўқувчи ёшлар ўзларининг илғор фикр, ташаббус ва таклифлари билан фаол қатнашдилар.

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати Зардуна Исмоилова томонидан ўтказилган сайёр қабулга ҳудуддаги маҳаллаларда яшовчи ёшлар, аҳоли вакиллари жалб этилди.

Қабул давомида фуқароларнинг турли масалалар, шунингдек, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бандлик, ҳудуддан Андижон шаҳрига қатновчи жамоат транспорти хизмати сифатини яхшилаш, таълим соҳасига оид таклиф ва мурожаатлари эшитилди. Муаммоларни ҳал этиш, таклифларни мутасаддиларга етказиш ва амалга ошириш чоралари кўрилиши, ижроси назоратга олиниши белгиланди.

Чекка ҳудудда "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасидаги тадбирлар партия вилоят кенгаши ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган бепул тиббий кўрик билан якунига етди.

Тиббий кўрик жараёнида турли хасталиклари борлиги аниқланган ёшлар, аҳоли вакилларига саломатлигини тиклаш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини янада юксалтириш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Якунда тадбирларда фаол иштирок этган, шунингдек, ўтказилган танлов ва кўргазмалар ғолиб ва совриндорлари бўлган ўқувчилар Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши томонидан муносиб рағбатлантирилди.

 Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ